Ди Мария: “Менга Гном билан бирга ўйнаш ёқади. Унинг ўйинини ҳар куни кўриш учун «Барселона»га ўтган бўлардим”

Eldor Akmurzayev
12 июн 2019, 00:50
ПСЖ аъзоси Анхель Ди Мария терма жамоадаги шериги Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

“Менга Гном билан бирга ўйнаш ёқади. Машғулотлар вақтида унинг хатти-ҳаракатларини кузатишни ёқтираман. Унинг қилаётган ишларини томоша қилишни назарда тутмоқдаман. Бу қандайдир ноодатий ва тушинтириб бўлмас ҳолатдир. «Барселона»га ўтиш учун имконим бўлганди. Бироқ, бу амалга ошмади. Ҳақиқат шуки, у ерга фақатгина Мессини ҳар куни кўриш учун ўтган бўлардим. У тўпни қабул қилганида, мен томошабинга айланаман”, – дея қайд этган Ди Мария.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Ole

Сўнгги янгиликлар

Барча ›