UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  20 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  5 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  17

Деярли 150 миллион эвазига 21 нафар янги ўйинчи — "Ноттингем" рекорд билан АПЛга қўшилди Янгиликлар

Деярли 150 миллион эвазига 21 нафар янги ўйинчи — "Ноттингем" рекорд билан АПЛга қўшилди

"Ноттингем Форест" Премьер-лигага 23 йил ўтиб қайтди.

Титул ҳомийсиз жамоа (АПЛда ягона — улар қимматроқ вариант излашмоқда) бештадан битта ўйинни ютди, иккита гол урди ва 11та ўтказиб юборди — улардан олтитаси сўнгги турда "Манчестер Сити"дан.



Янги жамоа учун энг яхши старт эмас — аммо энг ёмони ҳам.


Клуб АПЛ тарихидаги энг кўп миқдордаги харидларни амалга оширди. Жамоага битта ёзда 21 нафар янги ўйинчи келиб қўшилди! Бу нафақатгина АПЛ рекорди эмас, умуман Британия ороллари учун.


Барча учун 100 миллиондан кўп сарфланди. "Форест" бундай рақамлар билан "Фулхэм" ва "Астон Вилла"ни ортда қолдирган ҳолда, Премьер-лига тарихида энг катта сарф қилувчилар рўйхатида биринчи бўлди.



Бироқ, бундай харидлар камдан-кам ҳолларда яхши натижаларга олиб келади:


• "Астон Вилла" 2019/20 йилги мавсумни 17-ўринда якунлади — уларни лигадан тушиб кетган "Борнмут" ва "Уотфорд"дан атиги 1 очко ажратди. Атиги 35 очко жамғарилганини ҳисобга олсак, қутқарув омад бўлган дейиш мумкин.


• "Фулхэм" — Премьер-лига тарихида энг ёқимсиз харидлар қилган лиганинг янги иштирокчиси. 100 миллион фунтдан ортиқ пул тўланган 11 нафар янг иўйинчи Лондон жамоасига 26 очко ва Чемпионшипга йўлланмани таъминлади.


• "Лидс" 2020/21 йилги мавсум 96 млн сарфлади, аммо Марсело Бьелса АПЛдаги дастлабки йилни анча яхши ўтказди. Баъзи трансферлар фойдасиз бўлди (Элдер Кошда 16 миллионга харид қилинган бўлса ҳам, текинга Яқин Шарққа йўл олди), аммо Рафиньяни 17га олиб, "Барса"га 52га сотишди.


• "Вулверхэмптон" АПЛга чиқди ва унда ўзини хотиржам сақлаб қолди — бунга сабаб агент Жорже Мендеш томонидан тарбияланган португал диаспораси. Сарфланган 82 миллион ўзини оқлади — биргина Жотанинг ўзи "Ливерпуль"га 40+га сотилди.


• "Норвич" ўтган йили деярли 60 млн фунт сарфлади, аммо бу ёрдам бермади — 20-ўрин, Даниэль Фаркенинг истеъфоси ва 38 турдаги 28та мағлубият.


Аммо, бу клубларнинг ҳаммасини ҳам оммавий харидлар бўйича "Ноттингем" билан таққослаб бўлмайди — бу ноёб воқеа.


Кимлар учун пуллар сарфланди: топ-клублардан ёш иқтидорлар ва тажрибали ўйинчилар


Грек миллиардери Евангелос Маринакис (у "Форест" ва "Олимпиакос"га эгал қилади, бойлиги 500+ млн фунт)нинг 100 миллиони кимга кетди? Мана тўлиқ рўйхат.


Морган Гиббс-Уайт — "Вулверхэмптон"дан ярим ҳимоячиси, 26,5 млн фунт


Биз трансфери бонуслар билан 40 миллиондан ошиши мумкин бўлган инглиз футболчиси ҳақида гаплашсак. Гиббс-Уайт Премьер-лигада атиги 48та ўйин ўтказган ва ҳар бирида ўртача ярим соатдан кам ўйин ўтказган. Аммо, уни "Форест" мураббийи Стив Купер яхши билади — айнан у футболчини жамоада кўришни хоҳлади.


Тайво Авонийи — "Унион Берлин"дан ҳужумчи, 18,4 млн фунт


Таран форварди бир неча йил "Ливерпуль"да эди, аммо ишлаш учун рухсат ола билмади. Бундеслигага кетиш эса ишлади — Тайво "Унион" сафида 31та ўйинда 15та гол урди ва катта пул эвазига АПЛга қайтди.



Неко Уильямс — "Ливерпуль"дан ўнг қанот ҳимоячи, 18 млн фунт


Уэльслик Трентнинг ўрнини ажойиб тарзда эгаллади, аммо асосий таркиб учун имконият жуда кам эди. Қишда "Фулхэм"га ўтди, у ерда ҳам яхши ҳаракат қилди — ва Премьер-лигадаги жамоа таркибига лойиқ эди. "Форест" Жед Спенсдан айрилди, шу сабаб Уильямс аниқ бутун ўнг қанотни ёпади.


Уммануэль Деннис — "Уотфорд"дан ҳужумчи, 13,3 млн фунт


"Форест"даги яна бир нигериялик форвард. Деннис тушиб кетган "Уотфорд"да 10та гол урди ва АПЛда қолди. Эммануэлга катта талаб бўлди, аммо у "Ноттингем"га йўл олди.


Орель Мангаля — "Штутгарт"дан ярим ҳимоячи, 11 млн фунт


Мангаля мартда ёзда "Штутгарт"ни у ўсадиган қизиқарли спорт лойиҳасига алмаштиришини айтди — "Атлетико" ва МЮ кўриб чиқди. Қандай прессинг қилишни биладиган бельгиялик кучли ярим ҳимоячи — "Форест"нинг майдон маркази учун мантиқий кучайиш.



Жюльян Бьянкон — "Труа"дан ҳимоячи, 8,4 млн фунт


Франциядан универсал ҳимоячи — 187 сантиметр бўйга эга Бьянкон ўтган мавсум учталик марказий ҳимоянинг ўнггида, тўртталик ҳимоянинг чап қанотида, лаетралда, ўнг ва чап қанотларда ўйнади.


Мусса Ниакате — "Майнц"дан ҳимоячи, 8,4 млн фунт


"Майнц"нинг чап оёқли марказий ҳимоячиси учун "Вест Хэм" ва "Эвертон" рақобат қилишди, аммо у "Форест"ни танлади. Муссанинг ўзи Стив Купер билан суҳбат ҳал қилувчи ролни ўйнаганини айтди — мураббий уни ишонтирган


Ремо Фройлер — "Аталанта"дан хавбек, 7,6 млн фунт


30 ёшли швейцар "Аталанта"да олти йилни ўтказди ва Жанпьеро Гасперинининг талабини идеал бажарди. Фройлер Бергамода биринчи тўлиқ мавсумдан асосий таркиб ўйинчиси бўлди. АПЛ унинг учун — янги чақириқ.


Омар Ричардс — "Бавария"дан чап қанот ҳимоячи, 7,2 млн фунт


"Рединг" тарбияланувчиси Мюнхенда бутун мавсумни ўтказди, аммо у ерда чап қанот учун захира варианти бўлди. Премьер-лигадаги ўрин Альфонсо Дэвисга қараб тургунча, кўпроқ келажак бордек кўринди.



Льюис О’Брайен — "Хаддерсфилд"дан ярим ҳимоячи, 5 млн фунт


Харри Тоффоло — "Хаддерсфилд"дан чап қанот ҳимоячи олди, 5 млн фунт


"Форест" Чемпионшип плей-оффида "Хаддерсфилд"ни ма-луб этди ва улардан икки футболчини олди. О’Брайен — ўтган мавсум Шипнинг энг яхши ўйинчиларидан. Тоффоло — яна бир қанот ҳимоячи.


Ренан Лоди — "Атлетико"дан чап қанот ҳимоячи, 4,3 млн фунт эвазига ижара


У Диего Симеоне бандасида илдиз отди, аммо юз фоиз эмас — асосан захирадан майдонга тушди. Бразилиялик эндиликда АПЛда ўзини кўрсатади.



Хван Ий Чо — "Бордо"дан форвард, 3,5 млн фунт


"Ноттингем" кореялик ҳужумчини қуйи лигага тушиб кетган "Бордо"дан олди, аммо уни  таркибда қолдирмади — 30 ёшли футболчи ушбу мавсумни "Форест" хўжайини Маринакисга тегишли бўлган "Олимпиакос"да ўтказади.


Вилли Боли — "Вулверхэмптон"дан ҳимоячи, 2,25 млн фунт


Кучли тажрибали ҳимоячи (31 ёш) Чемпионшипдан чиқишда ва АПЛдаги дастлабки мавсумда марказий мудофаанинг алмаштириб бўлмас ўйинчиси бўлган бўлса-да, сўнгги икки мавсум "Вулвз" асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. Айтганча, эҳтимолий бонуслар ҳаттоки трансфер нархидан ҳам кўп — 2,5 млн.


Жош Боулер — "Блэкпул"дан вингер, 2 млн фунт


23 ёшли футболчи — "Олимпиакос" учун яна бир кучайиш. Уни бирдан Грецияга ижарага беришди ва ҳозирча унинг умуман "Ноттингем"да ўйнаш ёки ўйнамаслиги аниқ эмас.


Брэндон Агилар — "Алахуеленсе"дан ярим ҳимоячи, 0,8 млн фунт


19 ёшли коста-рикаликни бир миллиондан камроқ маблағга харид қилишди ва бирдан ўз ватанига ижарага беришди. Уни ушбу мавсум АПЛда кўришимиз қийин масала.


Жесси Лингард — "Манчестер Юнайтед"дан ярим ҳимоячи, текин


Лингард барибир МЮда юлдузга айлана олмади, аммо "Вест Хэм"да ижара асосида муваффақиятли ҳаракат қилди. Жессининг ҳеч бўлмаса Премьер-лиганинг янги жамоасида етакчи бўлиш ёки бўла олмаслиги қизиқ.



Шейху Куяте — "Кристал Пэлас"дан ҳимоячи, текин


Сенегаллик 8 йилдан бери АПЛ клубларининг таянч зонаси ёки марказий мудофаа чизиғини ёпади. 32 ёшли универсал футболчи таркибнинг кенгайтиради


Уэйн Хеннесси — "Бёрнли"дан дарвозабон, текин


Тажрибали уэльслик дарвозабон "Форест"дан захира посбони бўлади. Ҳудди бунга қадар "Бёрнли" ва "Кристал Пэлас"да бўлгани каби.


Дин Хендерсон — "Манчестер Юнайтед"дан дарвозабон, ижара


Англиялик посбон Де Хеадан сўнг ўтиришдан чарчади, АПЛнинг янги жамоасига йўл олди ва матбуотда кўп гапларни айтди: Евро-2022 олдидан МЮда асосий таркибдаги ўринни ваъда қилишди, аммо алдашди, энди қасос олмоқчиман. Хендерсон икки йил олдин "Шеффилд Юнайтед"га ёрдам берди ва жамоани қуйи лигага тушиб кетишга ёрдам берди — эндиликда ундан шундай нарса талаб этилади.



Лоик Баде "Ренн"дан ҳимоячи, ижара


Француз "Ноттингем"нинг марказий мудофаа чизиғини тўлдиради — у билан охиргилардан бўлиб шартнома имзоланди. 22 ёшли Баде "Ренн"да асосий таркиб ўйинчиси эмасди, аммо бунга қадар ўйнаган "Ланс" жамоасида кўпроқ тўп тепганди.


Булар ҳаммаси эмас — турли манбалар (жумладан Фабрицио Романо ва Жанлука Ди Марцио) ёз давомида "Форест"нинг яна икки ўйинчи билан шартнома имзолашга яқинлигини хабар қилишганди: "Лион"дан Уссем Ауар ва "Брайтон"дан Нил Мопе. Аммо, уларнинг ҳеч бири ҳозир "Ноттингем"да эмас.


Харид ҳақидаги энг кулгили ҳазил — бу "Ноттингем" жамоа чатининг ёлғон "скрини": "Чат иштирокчиларининг сони максимал даражага етди — 512"



Нега "Ноттингем" бунчалик кўп сарфлади? Бу мумкинми?


Премьер-лиганинг рентабеллиги ва барқарорлиги қоидаларига кўра, клублар Премьер-лигада мавсумига 30 млн фунт стерлинг, уч йил давомида яна 15 млн ва Чемпионшип ва қуйи лигаларда мавсумига 8 миллион фунт стерлинг зарар кўриш мумкин. Шунган кўра, "Ноттингем" 61 миллион фунт стерлинг зарар кўришига рухсат этилган.


Бундан ташқари, "Ноттингем"да Чемпионшипдан чиққан клублар учун кичик маош миқдори (38 млн фунт атрофида) бўлгани учун, улар буни 100 миллионгача оширишлари мумкин — бу рухсат берилган зарар чегарасига мос келади.


"Форест"нинг катта ҳаражатлари Премьер-лигада уларга бериладиган телевизион пуллар билан боғлиқ — тахминан 100 млн фунт. Қолаверса, клуб хўжайини анчадан бери зарарларни қоплайди ва яна сарфлашга тайёр.


Янги ўйинчиларнинг сабаби бор — ўтган мавсум жамоада кўплаб ижарачилар бор эди


"Ноттингем"нинг хариди "Фулхэм"никидан фарқ қилади. Бир неча рационал фарқлар бор.


Ўтган мавсумнинг бир неча етакчилари ижара орқали жамоада эди. Масалан, Жед Спенс "Ноттингем"да Англиядаги энг қизиқарли латараллардан бири бўлди, аммо ёзда "Мидлсбро" ҳимоячиси учун топ-клублар пайдо бўлди. Спенс аллақачон "Тоттенхэм"да, ўрнига эса Некони олишди.


Шунга ўхшаш сценарийда Филип Зинкернагель, Макс Лове, Жеймс Гарнер ва Кинан Дэвис йўқотилди.


Ҳатто ижара орқали келган ўйинчилар билан кучайтирилган таркиб ҳам жуда кучли эмасди. Transfermarkt сайти ўтган мавсум "Форест"нинг умуий нархини 83 млн еврога баҳолади — жуда ҳам аниқ статистика эмас, аммо жамоанинг кучини баҳолаш нуқтаи назарида етарли кўрсаткичдир.


Таққослаш учун: "Фулхэм"нинг барча ўйинчилари 189 млн еврога, "Борнмут" аъзолари эса 180 млн еврога баҳоланган. Ҳатто жуда камбағал "Бёрнли" ҳам 138 млн евро этиб кўрсатилган. Апгрейд мантиқий ҳаракатде туюлди.


Харидларнинг яна бир муҳим аспекти — Стив Купер услуб ва схемага ўрганган ўйинчиларни олади. "Ноттингем" 3-5-2 кўринишида майдон марказидаги кўп функциялари ўйинчилар билан ҳаракат қилмоқда, бир орқароқда ҳаракат қиладиган, бири таран бўлган форвард.


Неко ва Тайво босимли вазифаларни кўтарадилар — улар Юрген Клопп билан ишлашган. "Майнц", "Хаддерсфилд", "Труа", "Штутгарт" — ушбу барча жамоалар ўтган мавсум қайсидир пайтда уч ҳимоячи схемаси (кўпинча ўша 3-5-2)дан фойдаланишган. Омар Ричардс Нагельсманн қўл остида "Бавария"да чап латерал сифатида майдонга чиққан.


Шу нуқтаи назардан, Ремо Фройлернинг ҳам ўтиши мантиқий кўринади — швейцар ярим ҳимоячиси Европанинг энг интенсив прессинг қиладиган жамоаларидан бирида ўйнаган. Бу майдон марказидаги жиддий кучайиш.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика