UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  9 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  12 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  9 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  18 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0

Деян Журжевич: “Гол уролмаган жамоа ғалаба қозонолмайди” Янгиликлар

Деян Журжевич: “Гол уролмаган жамоа ғалаба қозонолмайди”

Coca Cola Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” клублари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Деян Журжевич ўз фикрларини билдирди.

Аввало “Насаф” жамоасини бугунги ғалаба ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритганлиги билан табриклайман. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, баҳс жуда қийин кечди. Шунингдек, яна бир нарсани таъкидламоқчиманки, гол уролмаган жамоа ғалаба қозонолмайди. Бугунги баҳсда ушбу ибора ўз тасдиғини топди.



- Мазкур учрашувдан олдин “Насаф” клубининг ўйин услубини ўрганганмидингиз?

- Албатта, қаршиликларнинг ўйинларини таҳлил қилиб, ўрганиб чиққандик. “Насаф”нинг таркиби асосан ёшлардан иборат ҳамда футболчиларининг тезкорлигини, воҳаликлар асосан қарши ҳужумга таянган ҳолда тўп суришларини олдиндан тахмин қилгандик ва амалда ҳам шундай бўлди. Шогирдларим қаршиликларнинг қарши ҳужумларидан бирида бир марта қўпол хатога йўл қўйиб, ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди ҳамда ушбу хато қимматга тушди.

Машғулотлар давомида йигитларга қарши ҳужумларда эҳтиёт бўлиш лозимлигини уқтиргандик ва таъкидлагандик. Афсуски, ўтказиб юборилган тўпдан сўнг, режаларимиз ўзгариб кетди. Натижада “Насаф” ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика