Девид Ония яна "она юрти"га қайтадиган кўринади

Narzulla Saydullayev
1 дек 2013, 16:00
Ўтган мавсумни "Бухоро" клуби сафида ўтказган асли нигериялик футболчи учун энг асосий даъвогар сифатида Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бўлмоқда.
Айни вақтда ўз юртида бўлиб турган футболчи навбатдаги мавсумни яна "она юрти" Самарқандда бошлайдиган кўринади. Ундан ташқари ушбу футболчига "Насаф" ҳам таклиф билан чиққан,  шунга қарамай Ония "Динамо"га ўтишга яқин турибди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Ония "Бухоро" сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб , 2225 дақиқа ҳаракат қилди. Ҳимоячи ҳисобида 1 та гол, 4 та огоҳлантириш бор.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›