Дэвид Бекхэм:“Интер Майами” тарихининг янги даври шу ердан бошланади”

Alisher
16 июл 2023, 08:29
Дэвид Бекхэм Лионель Мессининг жамоасига келиб қўшилганидан сўнг ўз фикрлари билдирди.

“Интер Майами” тарихининг янги даври шу ердан бошланади. Ўн йил олдин мен бу лойиҳани бошлаганимда, дунёнинг энг зўр футболчиларини Маямига олиб келишни орзу қилардим... АҚШда футболни ривожлантиришда менга шерик бўлган инсонлардан миннатдорман. Бугун орзу ушалди. Лео даражасидаги футболчи клубимизга келиб қўшилганидан фахрланаман. Aжойиб инсон ва унинг ажойиб оиласини "Интер Майами"да кутиб олишдан хурсандман”,-деди Дэвид Бекхэм.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›