Деулофеу "Барселона"дан норози (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
30 апр 2018, 18:45
"Барселона" ҳужумчиси, ижара асосида "Уотфорд" шарафини ҳимоя қилаётган Жерар Деулофеу Каталония клубидан хафага ўхшайди.

Каталонияликлар жамоа футболчилари ва бош мураббий Эрнесто Вальверде номи туширилган махсус футболкалар чиқаришди. Унда Деулофеунинг фамилияси йўқ.

24 ёшли ҳужумчи жорий мавсум ЛаЛиганинг 10та учрашувида майдонга тушиб, қишда АПЛга ўтган эди. Деулофеу Йерри Минадан кўпроқ майдонга тушди, аммо колумбияликнинг фамилияси футболкада мавжуд.

"ЛаЛига чемпионлиги қисман меники ҳам, бундай эмасми?" - дейди Деулофеу.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Espana