Дест жароҳат сабаб "Реал"га қарши ўйнамайди. Пикенинг иштироки сўроқ остида

Alisher
18 мар 2022, 10:16
Сержиньо Дест ва Жерар Пике "Реал"га қарши Ла Лига ўйини олдидан жароҳат олишди.

"Барселона"нинг 21 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси "Галатасарой" (2:1)га қарши Европа Лигаси 1/8 финал жавоб ўйинининг 56-дақиқасида алмаштирилди. Америкаликнинг орқа сон мушаклари жароҳатланган. Дест бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Шундай экан, унинг "Реал"га қарши Ла Лига 29-тур доирасида ўйнамаслиги аниқ.

35 ёшли марказий ҳимоячи 81-дақиқа майдонни тарк этди, у мушакларида ноқулайлик ҳис қилди. Унинг класикода иштирок этиши сўроқ остида.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 20 март куни "Реал" билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: As