Дешам Зидан ҳақида: “Жой банд!”

Eldor Akmurzayev
8 авг 2022, 08:35
Франция ТЖ устози Дидье Дешам ўз ўрнини Зинедин Зиданга бўшатишга шошилмаяпти.

Мутахассиснинг терма билан амалдаги келишуви Қатардаги мундиалдан кейин ўз якунига етади.

“Айни пайтда жой банд, у мен ва мураббийлар штабим томонидан эгалланган. Ҳар ким хоҳлаганини айтиши мумкин, аммо буларнинг менга алоқаси йўқ. Олдиндаги вазифамиз жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашиш учун унга яхши тайёргарлик кўришдан иборат. Кейинчалик нима бўлишини эса билмайман, чунки мени бу савол ўйлантирмаяпти, лекин кучга тўламан ва ҳозирги ишимни жуда яхши кўраман”, дейди 2012 йилдан бери Франция ТЖни бошқариб келаётган 53 ёшли Дешам.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Footmercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›