UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  11 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

Дешам: "Хавотирга ўрин йўқ" Янгиликлар

Дешам: "Хавотирга ўрин йўқ"

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар Лигаси доирасидаги Данияга (0:2) қарши ўйиндан кейин фикрларини билдирди.

"Фалокатга йўлиқамиз, деган фикрдан йироқман. Бизда жуда кўп имкониятлар бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик, ҳимоядан чиқишда ҳам хатоларга йўл қўйдик.

Бизда ёш жамоа бор, аксарият футболчиларда юқори савияда ўйнаш тажрибаси йўқ. 

Гап тактикада эмас. Дания терма жамоаси футболчиси бурчак зарбаси амалга оширилганда тўрт марта ёлғиз қолдирилди.

Хавотирга ўрин йўқ, халқаро тажрибага эга футболчиларнинг қайтиши бизга фойда келтиради. 

Кеча бир қанча ўйинларни кузатдим, бошқа кучли жамоалар ҳам мағлубиятга учрашди.

Ҳаммадан кучлимиз, деб ўйлаш хато бўлади. Курашишимиз лозим. Албатта, ютқазиш – ёқимсиз ҳолат.

Бу икки ой ичида бизни нима кутаётганини эслатади. Ҳозир юқори даражадан узоқмиз, бу учун энг юқори талабларга жавоб беришимиз керак. Мен баҳона излаётганим йўқ, лекин кейинги икки ой ичида кучимизни тиклашимиз жуда муҳим", – деди Дешам.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика