

"Вальбуэнанинг ўйин даражаси бизни ҳайрон қолдираётгани йўқ. Мен уни "Марсель"да уч йил давомида шуғуллантирганман. У ҳар қандай ҳолатда ҳам ишга шўнғиб кета оладиган футболчилардан. Матье Франция терма жамоасида доимо ўзини яхши томонлама кўрсатган. У португалияликлар билан ўйинни захирадан бошлагани туфайли ҳеч қандай муаммо юзага келгани йўқ, мен бу борада у Вальбуэна билан суҳбатлашдим. Жамоамиз бир неча кун ичида иккита ўйин ўтказяпти. Матье тажрибали футболчи ва жамоанинг муҳим қисми ҳисобланади. Агар Вальбуэна Португалияга қарши ўйиндагидек жокер ролини ижро этса, бу биз учун жуда қизиқ вариант бўлади" - дейди Дешам.



