Дешам Жиру ва Дембеленинг эрта алмаштирилганига изоҳ берди
19 дек 2022 17:56
Янгиликлар
Дешам Жиру ва Дембеленинг эрта алмаштирилганига изоҳ берди
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2022 финалида Аргентинага қарши кечган баҳс биринчи бўлимида Оливье Жиру ва Усмон Дембелени ўзгартиргани ҳақида гапирди.
"Агар биз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганимизда, нолимаган бўлардик. Бир соат давомида керакли йўсинда ҳаракат қила олмадик, лекин кейин катта жасорат, куч ва сифат билан Аргентинани қийнадик.
Агар мен жуда эрта ўзгаришлар қилган бўлсам, буни қониқмаганим ва бундан кучлироқ ўйнай олишимизга ишонганим учун қилдим. Бу майдондаги футболчилардан кўра захирага олинганлар айбдор дегани эмас", – деди Дешам ўйиндан сўнг.
Аргентина терма жамоаси ўз тарихида учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди.
Фикрлар