UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

"Пахтакор" Дердийокни кетказиб тўғри қилдими? Янгиликлар

"Пахтакор" Дердийокни кетказиб тўғри қилдими?

Эрен Дердийок "Пахтакор" сафидаги қисқа фаолиятданг сўнг клубни тарк этди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳужумчининг маоши ниҳоятда катталиги клуб янги раҳбариятига маъқул келмаган. Шундан сўнг томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган. 

"Пахтакор" футбол клуби раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев топшириғига биноан "Пахтакор" футболчиларининг йиллик маошлари матбуотда эълон қилинди. Айтиш мумкинки, бу футболимизда ўзига хос сенсацияни юзага келтирди. Чунки бунгача ҳеч бир клуб пул билан боғлиқ нарсаларни ошкор қилмаганди. 

Мухлисларга тақдим этилган маълумотга кўра, швейцариялик футболчининг йиллик маоши 1,300,000 (бир миллион уч юз минг) доллар кўрсатилган. Албатта, бу жуда катта пул.

Дердийок "Пахтакор"ни тарк этганидан сўнг "Унинг кетишига муносабатингиз қандай?" мазмунида телеграм каналимизга сўровнома қўйгандик. Бугун жавобларни маълум қиламиз. 

Ўтган вақт мобайнида сўровда 12 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этиб, уларнинг энг кўп 71 фоизи "Яхши бўлди, шунча пул олиб фойдаси тегмаётганди" вариантни белгилаган. 21 фоиз мухлис эса "Менга Дердийок қизиқ эмас" вариантида тўхталган. 

Шунингдек 3 фоиздан ўқувчи "Ёмон бўлди, энди "Пахтакор" ҳужумчисиз қийналади" ҳамда "Ҳеч бўлмаса мавсумни тугатиб кейин кетса бўларди" деган тўхтамга келишган бўлса, 2 фоиз ўқувчи "Тўғриси, бир нарса дейишга ҳайронман" вариантини белгилашган. 

Маълумот учун, Эрен Дердийок бу мавсум Суперлигада 3та, ОЧЛда эса 1та гол урди. Унинг кетгани "Пахтакор"га қанчалик таъсир қилишини албатта олий ҳакам вақт кўрсатади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика