UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  3 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

Дердийок "Пахтакор"да қанча маош олиши маълум бўлди Янгиликлар

Дердийок "Пахтакор"да қанча маош олиши маълум бўлди

Швейцариялик ҳужумчи Эрен Дердийок "Пахтакор" футболчисига айланди.

Бунгача Туркиянинг "Гўзтепа" клуби шарафини ҳимоя қилган Дердийок "шерлар" сафида қанча маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда Шаҳбоз Беғамов ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

"Пахтакор" ОЧЛда яхши натижа кўрсатиш учун таркибни, айниқса ҳужум чизиғида якуний "нуқта"ни қўядиган юқори даражадаги ҳужумчи излаётганди. Жамоа дастлаб Марио Гомез номзодига қизиққан. Бироқ "Пахтакор" Гомезга таклиф қилган 3 миллион евро германиялик ҳужумчини қониқтирмаган. Кейинчалик жамоа Адебайор вариантини жиддий ўйлади. Лекин Адебайорга "Пахтакор" томонидан таклиф қилинган 2,5 миллионлик йиллик маош маъқул келмади. Натижада "Пахтакор" аввал Арвеладзе қўл остида ўйнаган, Европа футболи ҳавосидан нафас олган ва нисбатан ҳали футбол ўйнайдиган ёшда бўлган Эрен Дердийок номзодига тўхталди. Эрен аввалги "Гўзтепа" жамоасида йилига 2,15 миллион евро маош олган. "Пахтакор" эса Бундеслигада ва "Базель" орқали кўпчиликка таниш ҳужумчини олиб келди. Эрен айни пайтда Абу-Дабида бўлиб турган "Пахтакор" қароргоҳига борган ва жамоа сафига қўшилган.


Норасмий маълумотларга кўра, "Пахтакор" Гомез ва Адебайор билан келиша олмаган маблағни Дердийок билан келишишга эришган. Швейцариялик ҳужумчи 2-2,5 миллион евро атрофида маош олади.

Бир нарсани унутмаслик керакки, Европада ўйнаб турган ҳужумчини бизнинг чемпионатга жалб этувчи энг асосий омил бу пул. Дердийок Осиё футболи ўлчовида топ даражага тортади. Нисбатан номдор, бироқ қариялардан кўра Эренга ўхшаган ҳали формасини йўқотмаган ва маҳорати юқори бўлган футболчини қўлга киритиш "Пахтакор" учун чинакам яхши трансферга айланди" - деб ёзади Беғамов ўз каналида.

Рейтинг: +150   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика