

Манбанинг ёзишича, футболчи Англия Премьер-лигасига қайтмоқчи эмас.
Хабарларга қараганда, "Барселона" Депай билан хайрлашиш ниятида ва унинг трансфери учун 20 миллион евродан кўпроқ пул сўрамоқда.
28 ёшли Депай ўтган мавсум "Барселона" сафида барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



