Депай "Ницца"га қарши ўйнаётган пайтда унинг уйига ўғри тушди

Aslanov Jasurbek
1 сен 2018, 13:40
"Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай уйини тунаб кетишди.

Маълумотларга кўра, жиноятчилар "Лион" ҳамда "Ницца" ўртасидаги учрашув пайтида 23 ёшли голландиялик уйига кириб, қимматбаҳо буюмларни ўмариб кетишган. Ўғирланган буюмларнинг тахминий нархи 1,5 млн евро, аммо полиция баҳолашни давом эттирмоқда.

Депай 2017 йилда "Манчестер Юнайтед"дан "Лион"га ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AFP

Сўнгги янгиликлар

Барча ›