Депай фаолиятини А Серияда давом этиришга яқин
04 мар 2020 22:39
Янгиликлар
Депай фаолиятини А Серияда давом этиришга яқин
"Лион" клуби ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини "Лацио" сафида давом эттириши мумкин.
"Corriere dello Sport" нашри хабарига кўра, 26 ёшли форвард "Лион" билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас. Унинг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Жамоа раҳбарияти Депай билан янги битим тузишни уддалай олмаса, ҳужумчини келётган ёзда сотиб юборишга ҳаракат қилади.

"Лацио" мутасаддилари анчадан буён Депайни харид қилиш учун ҳаракат қилиб келади. Нидерландиялик футболчининг Римга кўчиб ўтишига ҳар доим унинг трансфер қиймати юқорилиги тўсқинлик қилар эди.
Мемфис айни пайтда декабрь ойида орттириб олган жароҳатидан тикланиш жараёнини бошдан ўтказмоқда. У Франция чемпионатининг жорий мавсумида 13 ўйинда майдонга тушиб, 9 гол ва 3та самарали узатмага муаллифлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар