Депай "Барселона"дан кетиш ҳақида ўйламоқда

Alisher
29 ноя 2021
Нидерландиялик форварди Мемфис Депай "Барселона"га ўтганидан норози.

27 ёшли футболчи клубдан кетиш ҳақида ўйлашни бошлади. "Кўк-анорранглилар" эса ўз навбатида ўзининг молиявий ҳолатини яхшилаш учун ўйинчини сотишга тайёр.

Мемфис Каталония грандига ёзги трансфер ойнасида ўтганди. У "Камп Ноу"га "Лион"дан ўтганди. Томонлар 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган шартнома имзоланган.

Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Todofichajes