

Хусусан, нидерландиялик футболчига "Наполи" қизиқиш билдирганди.
Депайнинг сўзларига кўра, январь ойида у клубни тарк этиш имкониятига эга бўлган, бироқ у бир неча ойдан бери ўйнаб келаётган жамоасида қолишни танлаган. Мемфис айнан "Барселона"да муваффақиятга эришишига ишонади. У ёзда ушбу қарорини яна ўйлаб кўради.
Эслатиб ўтамиз, Депай "Барса" таркибига келгунга қадар "Лион"да тўрт йил ўйнаганди, ундан аввал эса ПСВ ва "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган.



