Депай АПЛга қайтиши мумкин

18 май 2019, 08:55
Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси ёзги трансферлар вақтида “Лион”ни тарк этишга умид қилмоқда.

Қайд этилишича, Депайнинг хизматларига “Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда. Эслатиб ўтиш жоиз, футболчи учун АПЛ бегона эмас, у аввалроқ “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилганди. Аммо ўйини чиқмагач, Депай “Лион”га сотиб юборилганди.

У жорий мавсум Лига 1’да 34 ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football24