

Нидерландиялик футболчига "Тоттенхэм" томонидан қизиқиш бўлганди. Аммо, Депай ушбу жамоа сафига бориб қўшилишни истамаган.
28 ёшли ҳужумчи "Барселона"да қолишни истайди. Аммо шу билан бирга, каталонияликлар сафида кам ўйин амалиётига эга бўлиши мумкинлигини тушуниб турибди.
У фақатгина совринлар учун даъвогарлик қила оладиган клублар таклифини кўриб чиқмоқчи.
"Барса" унинг трансферидан 20 миллион евро ишлаб олмоқчи.



