UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  0 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  9 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0

Денис Коростиченко: "Учрашув олдидан "Зомин" ҳақида тасаввуримиз йўқ эди" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Учрашув олдидан "Зомин" ҳақида тасаввуримиз йўқ эди"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 1-тури доирасида "Зомин"га қарши учрашувдан кейин "Локомотив" устози Денис Коростиченко ўз фикрларини билдирди.


- Барчага салом. Илк навбатда барчани, клубдагилар, мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Кўпчилик бўлмаса-да, бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Бутун ўйин давомида уларнинг овозини эшитиб турдик, бизни олдинга чорлаб туришди. Бу ёқимли бўлди. Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Иккала бўлимда ҳам катта ташаббус билан ўйнадик. Чемпионатнинг биринчи ўйини каби кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Тезкор гол уриш учун шошилдик. Бунинг учун вазиятлар ҳам бўлди, яратдик. Биринчи бўлимда фақатгина бир гол урдик. Танаффусда йигитлар билан гаплашиб олдик ва уларнинг қувватга тўйиниб чиққани кўринди ва ўз вазиятларидан фойдаланишди. Аслида янада кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Умуман олганда ўйин бизники бўлди, тўлиқлигича назорат қилдик, вазиятларимиздан голлар урдик. Рақиб жиддий вазиятлар яратгани ҳам йўқ. Ҳаракат қилдик, рақибларга қийин бўлди. "Зомин"дан кўра бирмунча яхшироқ кўриндик. 

- "Зомин" жамоасининг ўтган йилги каби "автобус" билан ўйнашини кутганмидингиз?

- Илк навбатда шуни айтишим керакки, биз "Зомин"нинг фақатгина бир ўйини видеосини топа олдик. Шу сабабли уларнинг қандай ўйин кўрсатиши ҳақида деярли тасаввур йўқ эди. Адашмасам, улар Биринчи лигада фақатгина икки ўйин ўтказишди ва Кубокда бир ўйинда қатнашишди. Ўша бир ўйиннинг видеоси ҳам унчалик сифатли эмасди. Кўрган ўйинимизда ҳам улар бугунгидек ўйнашди, очиқ, ҳужумкор ва хотиржам футбол. Биринчи лигадан "Локомотив" майдонига келиб, Кубокда "автобус" қўйишдан маъно кўрмаяпман. Нима сабабдан? Уларнинг олдида мақсад йўқ, масалан, Кубокни олишни ёки гуруҳдан чиқишни ўйлашмайди. Ундан ташқари, улар "Локомотив", "Динамо" ва "Қизилқум" каби жамоаларнинг гуруҳидан ўрин олишди. Шу сабабли уларда "Локомотив"ни мағлуб этиш вазифаси йўқ эди, деб ўйлайман. Масалан, улар ўйинга қандай шарт-шароитда етиб келишганини ҳам билмайман - ўйиндан бир кун олдинми ёки Зоминдан тўғри ўйингами... Фикримча, уларга "автобус" ҳам ёрдам бермасди. Яна бир гап, кўпчилик мураббийлар ўйиндан олдин "автобус" қўйишни исташмайди, футбол ўйнашни, жанговорлик ҳужумкорликни хоҳлашади.

- Про-лигада "Динамо"га қарши қийин ўйиндан кейин "Қўқон-1912"га қарши яна бир муҳим учрашув кутиб турибди. Масалан, ўртада Кубок ўйини бўлгани жамоага қанчалик ёрдам беради?

- Агарда ҳозир "Зомин" эмас, балки, "Қизилқум" билан ўйнаганимизда нима бўларди?! Иккита муҳим ўйин ўртасида 4:0 ҳисобидаги ғалаба қанчалик фойдали деб сўраяпсиз. Агар ҳозир "Қизилқум" билан ўйнаганимизда кетма-кет уч қийин ўйин бўларди. Бу ерда тақвим муҳим ўрин тутмоқда. Қандай бўлса, шундай жамоалар билан ўйнаяпмиз. Тақвимда шундай эди: "Динамо", кейин Кубок ва кейин "Қўқон-1912"га қарши ўйин. Умуман олганда нормал ҳолат: қаттиқ қийинчиликлар кўрмаяпман. "Қўқон-1912"га қарши ўйингача 4 кунлик дам олиш вақти бор. "Динамо"га қарши қийин ўйин ўтказдик. Вазиятлар нуқтаи назаридан ўша баҳсда ҳам ютсак бўларди. Кубокдаги ўйин йигитларга куч тақдим қилади, ижобий ҳиссиётлар тақдим қилади. Ҳали ўйинни тахлил қилиб чиқамиз, нималар ўхшади-ю, нималар ўхшамаганини кўриб чиқамиз. "Қўқон-1912"нинг қандай ўйин кўрсатганини кўриб чиқдик ҳам. У ерда ғалаба учун ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ушбу ўйин бизга ёрдам бериши керак.

- Таркибда ротация қилиш мумкинмиди? Бугунги ўйинда "Динамо" билан ўйнаган таркибнинг 90 фоизи ҳаракат қилди. Ёки бу мавсумдаги ўйинлар сони камлиги билан боғлиқми?

- Ўйин олдидан бу борада ўйлагандик. Рақибнинг қандай ўйин кўрсатишини билмагандик. Учрашув олдидан, бемалол 5:0 ютамиз, ана ёшларни тушураверайлик, деган тасаввуримиз бўлмади. Таркибни тўлиқлигича ўзгартириб, бугун юта олмаганимиздачи? Бу Кубокдаги биринчи ўйин. Ушбу турнир доирасида уйимиздаги ягона ўйин, 3 очкони хавф остига қўйишни истамадик. Таркибда ўзгариш бўлди: ҳужум чизиғида кичик ўзгаришлар қилдик. Ўтган ўйинда қизил олган Манучехр Сафаровнинг ўрнини Санжар Қодирқулов билан тўлдирдик. Ўзгаришлар орқали асосий таркибнинг асосина сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Масалан, Боян Найденовга кўпроқ ўйин амалиёти керак. Иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилар 30-35 дақиқа ўйнашди. Марат Бикмаев тушди, уни чиройли голи билан табриклайман. Келгуси ўйинларда ҳам у кўплаб голлар уриб, жамоага ёрдам беришини истаб қолардим. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика