UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   8 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Денис Коростиченко: "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади"

Суперлиганинг 10-турида "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.




- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин бобида "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади. Чераннинг жаримадан урган голини шунчаки маҳорат деймиз. Чунки Ўзбекистонда бундай ижрочилар жуда кам. Иккинчи бўлимда эса қўпол хатодан кейин гол ўтказиб юбордик. Уларда ҳам бизда ҳам вазиятлар бўлди. Биз ҳужумда етарлича хавфли ўйнай олмадик. Нима дердим, ёш йигитларга барқарорлик етишмаяпти, ҳужумчи етишмаяпти. Беқарормиз, бир ўйинда яхши ўйнаяпмиз, кейингисида унчалик эмас. Бугун ёмон ўйнамадик. Шунчаки хато ва ижро маҳорати ўйин тақдирини ҳал қилди.

- "Локомотив"нинг келаси мавсум ОЧЛда ўйнашига ишонасизми?

- Илк навбатда бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳа, мағлубиятдан мухлислар хурсанд бўлмайди. Ўйиндан ўйинга уларнинг оз бўлса-да кўпаётганини кўряпман. Мен ҳам мухлисларга тўла стадионларни истайман. Чемпионат яхши кетмоқда, ҳеч ким катта фарқ билан олдинга ўтиб кета олмаяпти. ОЧЛга эса ҳали имконият бор, бунга ҳаракат қиламиз.

- Диёр Туроповнинг бугун майдонда кўриниш бермагани сабаби нимада?

- У касал бўлиб қолган.

- "Локомотив" иккинчи бўлимда яхши ўйнади, бироқ биринчисида эмас. Бунинг сабаби нимада?

- Ўйинга бўлган режамиз бор эди. Чераннинг голи режаларни ўзгартириб юборди. Биз 35-дақиқаларидан кейин ўз футболимизни кўрсата бошладик. "Пахтакор"ни дарвозамиздан узоқлаштириб, кучлироқ футбол кўрсатишни истадик. Бизда ўйинни ташкиллаштиришда муаммо йўқ. Фақатгина ҳужумни якунлашда қийналяпмиз.

- Ҳужумчилар эса сўнгги зарба беришни ўрнига пас бермоқда.

- Таркибимиздаги футболчилар ёмон эмас. Шунчаки "Пахтакор"га қарши ўйнаш қийин. Улар амалдаги чемпион. Уларда топ-даражали футболчилар бор. Қачонки бошқа жамоага қарши ўйнасак, қаршилик ҳам бошқача бўлади. "Пахтакор" ёки "Насаф"га қарши ўйнасак, даража ўзгаради. Ҳали бизда ҳаммаси олдинда.

- Марказда етакчи етишмаяпти, таянч ҳимоясига яхши футболчи керак. Бир вақтлар Лутфулла Тўраев ўйнаганида таянч ҳимоянинг даражасини оширганди.

- Гапингизга қўшиламан.

- Ўтган мавсумда Жавохир Сидиқов "Локомотив"да ўйнаганида ўзини кўрсата олмади. Бу мавсум у яна олдингидек "Қўқон-1912" етакчиси. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Билмадим, тўғриси. Баъзи футболчиларда шундай бўлади. Футболчи ўз жамоасида яхши ўйнайди, бошқа жамоада ўйини чиқмайди. Бунга мисоллар жуда кўп.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика