UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  1 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1

Денис Коростиченко: "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади"

Суперлиганинг 10-турида "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.




- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин бобида "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади. Чераннинг жаримадан урган голини шунчаки маҳорат деймиз. Чунки Ўзбекистонда бундай ижрочилар жуда кам. Иккинчи бўлимда эса қўпол хатодан кейин гол ўтказиб юбордик. Уларда ҳам бизда ҳам вазиятлар бўлди. Биз ҳужумда етарлича хавфли ўйнай олмадик. Нима дердим, ёш йигитларга барқарорлик етишмаяпти, ҳужумчи етишмаяпти. Беқарормиз, бир ўйинда яхши ўйнаяпмиз, кейингисида унчалик эмас. Бугун ёмон ўйнамадик. Шунчаки хато ва ижро маҳорати ўйин тақдирини ҳал қилди.

- "Локомотив"нинг келаси мавсум ОЧЛда ўйнашига ишонасизми?

- Илк навбатда бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳа, мағлубиятдан мухлислар хурсанд бўлмайди. Ўйиндан ўйинга уларнинг оз бўлса-да кўпаётганини кўряпман. Мен ҳам мухлисларга тўла стадионларни истайман. Чемпионат яхши кетмоқда, ҳеч ким катта фарқ билан олдинга ўтиб кета олмаяпти. ОЧЛга эса ҳали имконият бор, бунга ҳаракат қиламиз.

- Диёр Туроповнинг бугун майдонда кўриниш бермагани сабаби нимада?

- У касал бўлиб қолган.

- "Локомотив" иккинчи бўлимда яхши ўйнади, бироқ биринчисида эмас. Бунинг сабаби нимада?

- Ўйинга бўлган режамиз бор эди. Чераннинг голи режаларни ўзгартириб юборди. Биз 35-дақиқаларидан кейин ўз футболимизни кўрсата бошладик. "Пахтакор"ни дарвозамиздан узоқлаштириб, кучлироқ футбол кўрсатишни истадик. Бизда ўйинни ташкиллаштиришда муаммо йўқ. Фақатгина ҳужумни якунлашда қийналяпмиз.

- Ҳужумчилар эса сўнгги зарба беришни ўрнига пас бермоқда.

- Таркибимиздаги футболчилар ёмон эмас. Шунчаки "Пахтакор"га қарши ўйнаш қийин. Улар амалдаги чемпион. Уларда топ-даражали футболчилар бор. Қачонки бошқа жамоага қарши ўйнасак, қаршилик ҳам бошқача бўлади. "Пахтакор" ёки "Насаф"га қарши ўйнасак, даража ўзгаради. Ҳали бизда ҳаммаси олдинда.

- Марказда етакчи етишмаяпти, таянч ҳимоясига яхши футболчи керак. Бир вақтлар Лутфулла Тўраев ўйнаганида таянч ҳимоянинг даражасини оширганди.

- Гапингизга қўшиламан.

- Ўтган мавсумда Жавохир Сидиқов "Локомотив"да ўйнаганида ўзини кўрсата олмади. Бу мавсум у яна олдингидек "Қўқон-1912" етакчиси. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Билмадим, тўғриси. Баъзи футболчиларда шундай бўлади. Футболчи ўз жамоасида яхши ўйнайди, бошқа жамоада ўйини чиқмайди. Бунга мисоллар жуда кўп.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика