UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Дибала "Атлетико" билан шартнома имзолаши мумкин  0 12:10Витсель нега "Атлетико"га ўтганини тушунтирди  0 11:52"Жамоани анча аввал тарк этгандим"— Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"дан кетиши ва "Сўғдиёна" таклифи ҳақида  7 11:47Лондон клуби "Арсенал" билан Лено борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:24Мората "Юве"га қайтмоқчи. "Атлетико" форварди сўнгги 2 йилни Туринда ижарада ўтказган эди  2 11:01Брейтуэйт "Барселона"да қолишни хоҳламоқда  2 10:38Толиссо ва Ляказеттдан сўнг яна бир юлдуз футболчи "Лион"га қайтиши мумкин  4 10:16Хави Кунде билан уч марта гаплашди  3 09:55МЮда Роналдуни ушлаб қола олмасликларини тушунишмоқда  20 09:33"Кетаверсин". Собиқ мураббий Левандовскининг "Барса"га ўтишига муносабат билдирди  4 09:32Эҳсони Паншабенинг агенти: "У "Навбаҳор"дан текинга кетди"  34 09:13"Бавария" "Ювентус" футболчисига 12 миллион евро таклиф қилмоқда  1 08:54Фердинанд: "Роналду норози. У Европа лигаси мадҳиясини ҳам билмайди"  15 08:34Замбия аёллар терма жамоаси сардори эркакликда шубҳа қилинмоқда  4 08:17"Барселона"нинг қарзи сабаб де Йонгнинг МЮга трансфери кечикмоқда  3

Денис Коростиченко: "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади"

Суперлиганинг 10-турида "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.




- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин бобида "Пахтакор" биздан кўра кучли кўринмади. Чераннинг жаримадан урган голини шунчаки маҳорат деймиз. Чунки Ўзбекистонда бундай ижрочилар жуда кам. Иккинчи бўлимда эса қўпол хатодан кейин гол ўтказиб юбордик. Уларда ҳам бизда ҳам вазиятлар бўлди. Биз ҳужумда етарлича хавфли ўйнай олмадик. Нима дердим, ёш йигитларга барқарорлик етишмаяпти, ҳужумчи етишмаяпти. Беқарормиз, бир ўйинда яхши ўйнаяпмиз, кейингисида унчалик эмас. Бугун ёмон ўйнамадик. Шунчаки хато ва ижро маҳорати ўйин тақдирини ҳал қилди.

- "Локомотив"нинг келаси мавсум ОЧЛда ўйнашига ишонасизми?

- Илк навбатда бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳа, мағлубиятдан мухлислар хурсанд бўлмайди. Ўйиндан ўйинга уларнинг оз бўлса-да кўпаётганини кўряпман. Мен ҳам мухлисларга тўла стадионларни истайман. Чемпионат яхши кетмоқда, ҳеч ким катта фарқ билан олдинга ўтиб кета олмаяпти. ОЧЛга эса ҳали имконият бор, бунга ҳаракат қиламиз.

- Диёр Туроповнинг бугун майдонда кўриниш бермагани сабаби нимада?

- У касал бўлиб қолган.

- "Локомотив" иккинчи бўлимда яхши ўйнади, бироқ биринчисида эмас. Бунинг сабаби нимада?

- Ўйинга бўлган режамиз бор эди. Чераннинг голи режаларни ўзгартириб юборди. Биз 35-дақиқаларидан кейин ўз футболимизни кўрсата бошладик. "Пахтакор"ни дарвозамиздан узоқлаштириб, кучлироқ футбол кўрсатишни истадик. Бизда ўйинни ташкиллаштиришда муаммо йўқ. Фақатгина ҳужумни якунлашда қийналяпмиз.

- Ҳужумчилар эса сўнгги зарба беришни ўрнига пас бермоқда.

- Таркибимиздаги футболчилар ёмон эмас. Шунчаки "Пахтакор"га қарши ўйнаш қийин. Улар амалдаги чемпион. Уларда топ-даражали футболчилар бор. Қачонки бошқа жамоага қарши ўйнасак, қаршилик ҳам бошқача бўлади. "Пахтакор" ёки "Насаф"га қарши ўйнасак, даража ўзгаради. Ҳали бизда ҳаммаси олдинда.

- Марказда етакчи етишмаяпти, таянч ҳимоясига яхши футболчи керак. Бир вақтлар Лутфулла Тўраев ўйнаганида таянч ҳимоянинг даражасини оширганди.

- Гапингизга қўшиламан.

- Ўтган мавсумда Жавохир Сидиқов "Локомотив"да ўйнаганида ўзини кўрсата олмади. Бу мавсум у яна олдингидек "Қўқон-1912" етакчиси. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Билмадим, тўғриси. Баъзи футболчиларда шундай бўлади. Футболчи ўз жамоасида яхши ўйнайди, бошқа жамоада ўйини чиқмайди. Бунга мисоллар жуда кўп.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+2   
24 май 00:14:21
Б.Х.
Бугунги у́йинда хакамлар бригадаси яхши ишлади Пахтакор хам ажойиб у́йин ку́рсатиб хаконий галабага эришди.
   
24 май 02:29:46
Dilmurod1423
Яхши уйин курсатяпти Локомотив
   
24 май 00:19:41
Уткир
Локомотив хороший игра показывает , на каждый игре опыт набирает.если гоаорит выходя из чвоей возможности. Держись!!! Денис всё ещё впериди!!!! Мы за тобой!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика