

"Ўйин ҳақида нимадир дейишим мушкул. Барчангиз гувоҳи бўлганингиздек, биз мавсумдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Биринчи бўлимнинг дастлабки 15-20 дақиқаси давомида йигитлар жонбозлик кўрсата олишмади. Шу билан бирга, иккинчи бўлим ҳам ёмон кайфиятда бошланди. Бу ўйин ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Бугунги ўйинни қайта кўриб чиқишимиз ҳамда келгуси рақиб — "Бунёдкор"га қарши ўйин учун тайёргарлик кўришимиз лозим", — деди "темирйўлчилар" устози.



