UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  11 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   11 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   5 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Денис Коростиченко: "Мақсадлар ҳар доимгидек юқорилигича қолади. Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Мақсадлар ҳар доимгидек юқорилигича қолади. Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз"

Coca-Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Денис Коростиченко қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


"Биринчи навбатда, ҳаммага салом! “Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман! Ўйлашимча, яхши ўйин гувоҳига айландик. Бугун икки бўлимда икки хил ўйин кўрсатдик. Биринчисида кўпроқ тўпга эгалик қилдик, иккинчисида эса... Менимча, бунга “Навбаҳор”нинг иккинчи бўлимда ўйинини бироз кучайтиргани ҳам сабаб бўлди. Ва албатта, мухлисларингиз ҳам жамоани олдинга ундашди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмида бироз “ухлаб” қолдик, оқибатда хато юзага келди ва гол урилди. Умуман олганда, мухлислар ўйиндан яхши таассурот олишди.

Ҳисоб 0:1 бўлиб турганида, ҳужумни кучайтиришимизга тўғри келди, янги кучларни майдонга ташладик. Афсуски, бугунги кунда марказий ҳужумчилар ва қанотдаги ҳужумкор футболчилар борасида танлов имкониятларимиз катта эмас. Қанотлар ва майдон марказини кучайтиришни мақсад қилгандик, Ғулом-Ҳайдарни захирадан ўйинга қўшдик. У яхши ўйин ўтказди, менимча. 

Биринчи бўлимда тўпга ишонч билан эгалик қилишимизни “Навбаҳор” кутмаган экан, шекилли. Афсуски, тўпни яхши эгаллаб турганимизга қарамай, ҳужумларни самарали якунлай олмадик, кескинлик етишмади. Ўйлашимча, “Навбаҳор” биринчи бўлимда бироз пассив ҳаракат қилди. 

“Навбаҳор”нинг ўйинини анчадан буён кузатиб келамиз. Менимча, бу жамоа бугунги учрашувнинг иккинчи бўлимида, сўнгги 2-3 турдаги энг яхши ўйинини кўрсатди. 

“Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадлар қўяди. Лекин бу йил асосан ёш футболчиларга имконият беришга қарор қилганмиз. Бизда таркибни ёшартириш жараёни кетмоқда. Мақсадлар эса ҳар доимгидек юқорилигича қолади, жумладан, Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз. Олдинда ўйинлар кўп. 

Бугунги учрашувда “Навбаҳор” сафида Йован Жокичнинг ҳаракатларини эътироф этишим мумкин. Давронбек Ҳошимов ҳам ўз савиясидаги ўйинни кўрсатди. Умуман олганда, мезбонлар сафида иккинчи бўлимда ҳамма футболчилар яхши тўп тепишди, - деди Денис Коростиченко.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика