UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  1 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  58 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  33 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Денис Коростиченко: "Мақсадлар ҳар доимгидек юқорилигича қолади. Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Мақсадлар ҳар доимгидек юқорилигича қолади. Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз"

Coca-Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Денис Коростиченко қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


"Биринчи навбатда, ҳаммага салом! “Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман! Ўйлашимча, яхши ўйин гувоҳига айландик. Бугун икки бўлимда икки хил ўйин кўрсатдик. Биринчисида кўпроқ тўпга эгалик қилдик, иккинчисида эса... Менимча, бунга “Навбаҳор”нинг иккинчи бўлимда ўйинини бироз кучайтиргани ҳам сабаб бўлди. Ва албатта, мухлисларингиз ҳам жамоани олдинга ундашди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмида бироз “ухлаб” қолдик, оқибатда хато юзага келди ва гол урилди. Умуман олганда, мухлислар ўйиндан яхши таассурот олишди.

Ҳисоб 0:1 бўлиб турганида, ҳужумни кучайтиришимизга тўғри келди, янги кучларни майдонга ташладик. Афсуски, бугунги кунда марказий ҳужумчилар ва қанотдаги ҳужумкор футболчилар борасида танлов имкониятларимиз катта эмас. Қанотлар ва майдон марказини кучайтиришни мақсад қилгандик, Ғулом-Ҳайдарни захирадан ўйинга қўшдик. У яхши ўйин ўтказди, менимча. 

Биринчи бўлимда тўпга ишонч билан эгалик қилишимизни “Навбаҳор” кутмаган экан, шекилли. Афсуски, тўпни яхши эгаллаб турганимизга қарамай, ҳужумларни самарали якунлай олмадик, кескинлик етишмади. Ўйлашимча, “Навбаҳор” биринчи бўлимда бироз пассив ҳаракат қилди. 

“Навбаҳор”нинг ўйинини анчадан буён кузатиб келамиз. Менимча, бу жамоа бугунги учрашувнинг иккинчи бўлимида, сўнгги 2-3 турдаги энг яхши ўйинини кўрсатди. 

“Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадлар қўяди. Лекин бу йил асосан ёш футболчиларга имконият беришга қарор қилганмиз. Бизда таркибни ёшартириш жараёни кетмоқда. Мақсадлар эса ҳар доимгидек юқорилигича қолади, жумладан, Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз. Олдинда ўйинлар кўп. 

Бугунги учрашувда “Навбаҳор” сафида Йован Жокичнинг ҳаракатларини эътироф этишим мумкин. Давронбек Ҳошимов ҳам ўз савиясидаги ўйинни кўрсатди. Умуман олганда, мезбонлар сафида иккинчи бўлимда ҳамма футболчилар яхши тўп тепишди, - деди Денис Коростиченко.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика