UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Мартинес ўйин давомида иккита сариқ олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!  0 01:04Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  3 00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди (онлайн ҳисоб)  2 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Денис Коростиченко: "Балки, Неъматулла Қуттибоев ҳақдир, аммо биз ғалабага эришиб бўлдик" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Балки, Неъматулла Қуттибоев ҳақдир, аммо биз ғалабага эришиб бўлдик"

"Арал"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Барчага салом. Қийин ўйин бўлди. "Арал" жамоаси бу ерга кучли иштиёқ билан келган экан. Жанговорлик характерини намойиш қилиб беришди. Футболчиларим ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Дарвозабонимиз пенальти вазиятида бизни қутқарди. Иккинчи бўлимдаги ўйиндан мамнун эмасмиз. Буни кўриб чиқамиз, тахлил қиламиз, ҳулоса чиқарамиз. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, вазиятлар яратдик, фақатгина битта гол урдик. Ғалабага эришдик, барчани табриклайман, мухлисларни, клубдаги ходимларни ҳам табриклаб қоламан. 

- "Арал" жамоаси бош мураббийи матбуот анжуманида дуранг адолатли натижа бўлар эди, "Локомотив" мен кутган ўйинни намойиш қилмади, деб айтди. Бу фикрга қўшиласизми?

- Агарда иккинчи бўлимни ҳисобга олсак, балки. Неъматулла Қуттибоевнинг гапларига қўшиламан. Бироқ биринчи бўлимда биз ўйинни тугатиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда ҳам вазиятлар бўлди. Гол уриб қўйишимиз ҳам мумкин бўлганди. Умуман олганда ўйин дурангга мос эди. Бироқ биз ютдик. Омад биз тарафда бўлди. Барча футболчиларимиз ҳаракат қилди ва ғалабага эришдик.

- "Локомотив" мухлислари, фан-клуби футболчиларга иштиёқ бера оладими?

- Албатта, стадионга келган ҳар бир мухлис ўйинга, футболчиларнинг рухиятига таъсир кўрсата олади. Йигитлар тўлиб тошган трибуналарда остида ўйнашни исташади. Бунинг учун биз ҳам ҳаракат қиляпмиз, ўйин сифатини, натижани яхшилашга интиляпмиз. Айтишни истардим, мухлислар ҳам ўз навбатида доимо жамоа билан бўлишларини хоҳлайман. Мухлисларнинг менталитети ҳам бошқача. Кимлардир жамоа мағлуб бўлса, негатив томонни излашни бошлайди. Стадионга келган мухлис охиригача биз билан бўлса яхши бўларди, оғир кунда ҳам, ғалабали пайтларда ҳам. 

- Бугунги ўйинда 3 очкони келтирган асосий инсон сифатида дарвозабонни келтирса бўладими?

- Албатта, бўлади. Абдумавлон пенальтини қайтарди. Ўйинда муҳим вазиятлар бўлади: пенальти, жарима зарбалари, сейвлар бор. Дарвозабон бу пайтда кучини беради. Ўз навбатида бу унинг ҳам ғалабаси. Бунинг учун барча борини берди.

- Абдумавлон Абдужалиловни ўзбек матбуотида Кепа Аррисабалагага қиёслашади. Сиз уни қайси дарвозабонга ўхшатасиз?

- Абдумавлон Абдужалиловга. Кепа... У бошқа дарвозабон. Абдумавлон Абдужалилов - бизнинг дарвозабон. 

- Ушбу мавсум бошланишидан олдин мухлислар "Локомотив"нинг ҳар бир ўйинда 3:0 ёки 4:0 ҳисобида ютишини тахмин қилишди. Сиз бу фикрга қандай қарайсиз? Про-лиганинг умумий даражасини қандай баҳолайсиз?

- Ҳеч қачон Про лига жамоаларига ҳам осон бўлмаган. Иккинчидан, ўтган матбуот анжуманида айтгандим. Биз Суперлига даражасидаги клубмиз ва шу сабабли рақиблар бизга қарши кучли иштиёқ билан ўйнашади. "Арал" масалан, "Андижон-SGS" билан ўйнаса, бошқача футбол бўлади. "Локомотив" билан улар энди юқорироқ концентрация билан ўйнайди. Стадион, телевидение, эътибор бўлади. Биз ҳам буни ҳисобга олганмиз, Про лигада осон жамоа йўқ. Барча ўйинларимиз қийин ўтади. Ҳар ўйинда ғалабага эришиб, Суперлигага қайтишни биз ҳам истаймиз. Масалан бугун ҳам осон бўлмади, ютдик ва 3 очко олдик. Бундай ўйинлар ҳам бўлиб туради. Агарда биринчи бўлимда икки-уч вазиятимиздан гол урганимизда, балки, 3:0 бўларди. Масалан-да. Иккинчи бўлимда рақиб 0:3 ҳисоби билан тушди ва улар қандай ўйин кўрсатишини билмаймиз. Балки ўйинни ташлаб юборар, кейин ҳисоб 4:0 ёки 5:0 бўлиб кетади. 1:0 ёки 0:0 ҳисоби бўлса, кураш охиригача давом этади. Про лигада ҳеч кимга осон бўлмайди.

- Агарда ўйин бошидаги режани инобатга олсак, нималар ўхшади-ю, нималар ўхшамади?

- Ўхшаганлардан кўра, ўхшамаганлари кўпроқ бўлди. Режага кўра, биз рақиб очиб берадиган ҳудудда кўпроқ ўйин кўрсатишимиз керак эди. Аммо рақибларнинг қандай ўйин кўрсатишини билмагандик. Уларнинг ўйинларини томоша қилдик ва ҳулоса чиқардик. Сафарда "Локомотив"га қарши ўйнаган рақибнинг қандай ўйин кўрсатишини тахмин қилиш қийин бўлди. Балки, ҳимоявий ўйин кўрсатиши мумкин эди. Бу бизга ўз жарима майдончамиздан чиқиб кетишга ҳам анча ёрдам берарди. Агарда улар прессингда ўйнашса, биз очиқ ҳудудларга эга бўлардик. Биринчи бўлимда шу услубдан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса куч етишмадими, билмайман. Ишлар ўхшамади.

- Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олишдими?

- Улар ҳам ҳаракат қилишди. Бироқ биз кўпроғини хоҳлагандик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика