UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  12 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3

Денис Иванков: "Вазиятдан тўғри хулоса чиқара олишимиз керак " Янгиликлар

Денис Иванков: "Вазиятдан тўғри хулоса чиқара олишимиз керак "

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Саудия Арабистонига мағлубиятга учраб, Жаҳон чемпионати саралашидаги юришини тўхтатди.

Вакилларимиз бугун тушдан сўнг юртимизга қайтиб келди. Мухбиримиз терма жамоамизнинг дарвозабонлар мураббийи Денис Иванковнинг фикрлари билан қизиқди. 

"Афсуски, Жаҳон чемпионати саралаши биз учун муваффақиятсиз якунланди. Нима бўлди, Қаерда қандай хатога йўл қўйдик, ҳаммасини таҳлил қиламиз. Ҳозир бирор нарса дея олмайман. Вазиятдан тўғри хулоса чиқара олсак, бўлғусида бундай ҳолат кузатилмаслигига ишонаман. 

Дарвозабонларни Саудия Арабистони билан ўйинга одатдагидек тайёрладик. Рақибнинг кучли томонларини ўрганиб чиққандик. Назарий машғулотларда қайси футболчиси хавфли эканлиги айтилганди. Қайсидир жойда ҳимоядаги хатолар ҳам панд берди. 

Учрашувнинг маъсулиятини ҳамма ҳис қилиб турганди. Шу боис бироз ҳаяжон кузатилган бўлса керак. Барча ғалаба учун ҳаракат қилди. Бироқ ўхшамади", - дейди Денис Иванков.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика