UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  20 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0

Денис Иванков Ўзбекистон терма жамоасида ишлайди Янгиликлар

Денис Иванков Ўзбекистон терма жамоасида ишлайди

Ўзбекистонда фаолиятини давом эттираётган дарвозабонлар мураббийлари ичида Денис Иванков алоҳида ҳурматга лойиқ инсон.

Ушбу мутахассисни ҳурмат қилмайдиган футболчи, мураббий ёки футболга алоқадор инсонни топиш мушкул. Мухлислар ичида ҳам Иванков алоҳида ҳурматга лойиқ мутахассис ва инсон.

"Машъал" ва "Насаф"даги фаолияти давомида кўплаб иқтидорларни (Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов, Алибек Туропов, Умид Эргашев) етиштириб берган Иванков Купер бошчилигидаги терма жамоамиз мураббийлар штабидан ўрин олди.

Денис Иванков маълум муддат ОТЖ мураббийлар штабида ҳам фаолият кўрсатган мутахассис саналади.

Тан олиш керак, Денис Иванков айни пайтда Суперлигада ишлаётган дарвозабонлар мураббийлари орасида МТЖга ишлашга энг лойиқ номзод. Унинг ўзгача машғулот дастурлари ва ишга бўлган ёндошуви алоҳида эътирофга лойиқ.

Денис Иванковни Ўзбекистонда ишлаган ва ишлаётган дарвозабонлар мураббийлари (Анвар Рашидовдан ташқари) орасида энг кучлиси деб биламан.

Ўзбекистонда энг кўп дарвозабонлар етиштириб берган мутахассис Анвар Рашидов бўлса, ҳозирги кунда Денис Иванков бу "пойга"да анча илдам ҳаракат қилмоқда.

P.S. ЎФА ва Купер дарвозабонлар мураббийини танлашда адашмади.

Рейтинг: +147   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика