

Футболчи тиззасидаги муаммо сабаб ушбу ўйинда иштирок эта олмайди.
Дембеле венгерлар (1:1)ларга қарши ўйинда 57-дақиқада Адриен Рабьони алмаштирган эди. 87-дақиқада эса Дешам 24 ёшли форварднинг ўрнига Тома Лемарни туширди.
Франция Евро-2020даги сўнгги икки турдан сўнг "F" гуруҳида 4 очко билан етакчилик қилмоқда. Французлар учинчи турда Португалия билан ўйнайди. Ўйин 23 июнь куни бўлиб ўтади.



