

Нашр хабарига кўра, футболчи кўк-анорранглилар таркибида қолишни истаяпти. Қолаверса, каталонияликлар раҳбарияти ҳам футболчини жамоада сақлаб қолиш ниятида.
Дембеле 2017 йилнинг августида 125 миллион евро эвазига “Боруссия”дан “Барселона”га келиб қўшилганди. Шу вақт оралиғида у “Барса” таркибида 65 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. 22 ёшли ярим ҳимоячининг шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.



