UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Питер Хюистра: "Шаржа"га қарши илк баҳсда хатоларга йўл қўйдик, буни тузатмоқчимиз"  21 18:59"Реал Мадрид" мухлислари учун Серхио Рамосга боғлиқ хушхабар  1 18:55Ўзбекистон кубоги. "Олимпик", "Қизилқум", "Навбаҳор"да йирик ҳисобдаги ғалаба. "Нефтчи"дан кутилмаган мағлубият  62 18:47ПСЖ "Боруссия" хавбекига қизиқмоқда  0 18:25Омар Моманидан карикатура: Карим Бензема "Реал"да бу асрда Ла Лига доирасидаги ўйинларда энг кўп ассист амалга оширган ўйинчи бўлди  7 18:16Даврон Файзиев "Бухоро" жамоаси бош мураббийлигидан кетди  13 18:01Агуэро "Барселона"га ўтиш учун шартини маълум қилди  1 17:44Эркин Бахтиёров "Пахтакор" — "Металлург" ўйинидаги ёрдамчи ҳакам ҳақида: "У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди"  26 17:38"Арсенал" "Лилль" хавбекини нишонга олди  0 17:16"Интер" Перишични трансферга қўйди  1 16:52Асрор Алиқулов Тошкентда даволанмоқда  6 16:37Карикатура: Мухлислар босими сабаб инглиз клублари Суперлигада чиқишди, Перес эса ҳали таслим бўлмаслигини айтди  3 16:15"Рейнжерс" ва "Селтик" АПЛда ўйнашмоқчи  9 15:52Ван дер Сар "Манчестер Юнайтед"да Вудворднинг ўрнини эгаллаши мумкин  8 15:28Olamsport: Боксчиларимизнинг бугунги жанги, Қодиров ўғлининг шубҳали ғалабасига изоҳ ва бошқа хабарлар  0

Дежавю: Бугун Римда Туриндаги ҳолат такрорланиши мумкин Янгиликлар

Дежавю: Бугун Римда Туриндаги ҳолат такрорланиши мумкин

Аввалроқ, Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина А Серия 25-туридан ўрин олган “Лацио” – “Торино” баҳси меҳмонлар коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар ортгани туфайли ўтказилмаслигини айтганди.

Бироқ, Лига Кенгаши бугунги учрашувни белгиланган вақтда ўтказишга қарор қилди, дея хабар беради Football Italia. “Торино” навбатдаги тестдан ўтиши керак, шу туфайли ҳалигача Римга етиб келмади. Турин ҳокимияти ҳам ҳозирча жамоага шаҳардан чиқиб кетишига рухсат бермади. “Буқалар” 23 февраль куни машғулотларни тўхтатган ва жамоада COVID-19 билан касалланганлар 8 нафарни ташкил этмоқда.

Шу каби ҳолат 3-тур доирасида “Ювентус” – “Наполи” учрашувида юз берганди. Неапол ҳокимияти “Наполи”га шаҳарни тарк этишни тақиқлаганди, аммо Лига раҳбарияти мазкур учрашувни бошқа кунга кўчирмади ва неаполликларга 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёздирган эди. Қайд этиш жоиз, "Юве" ўшанда учрашув учун асосий таркибни эълон қилиб, футболчилар ва клуб ходимлари билан бирга ўйин бўйича расмий қарорни маълум муддат майдонда кутганди.

Кейинчалик эса “Наполи” баҳсни такрорий ўтказиш бўйича апелляция бериб, унда ғолиб чиқди. Ушбу ўйин 17 март куни ўтиши режалаштирилган.

Лацио

Серия А . 25-тур

02/03/2021, 21:30

-
:
-
қолдирилди

Торино

Стадион: Stadio Olimpico, Rome

Бош ҳакам: Marco Piccinini

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
02 мар 23:12:02
Пресс Секретарь
Dejavyu 2: Torino oradan ikki oy o'tib, sudda yutib chiqdi va ochkolari qaytarildi. xD
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика