UZ

Сўнгги янгиликлар

07:12Olamsport: Икки боксчимиз жаҳон чемпионати финалида жанг қилди, Мейвезернинг навбатдаги жанги санаси эълон қилинди  0 05:25ЛаЛига. "Барселона" - "Хетафе" 5:2  0 05:20АПЛ. "Лестер" - "Вест Бромвич" 3:0  0 05:15Серия А. "Наполи" - "Лацио" 5:2  0 05:10ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Уэска" 2:0  0 05:05Серия А. "Рома" - "Аталанта" 1:1  0 02:56ЛаЛига. "Барселона" ўз майдонида йирик ҳисобдаги ғалабага эришди  32 02:30Расман: "Милан" Ибрагимович билан шартномани узайтирди  3 01:53АПЛ. "Лестер" ўз майдонида "Вест Бромвич"га имкон қолдирмади  0 01:46А Серия. "Наполи" ўз майдонида "Лацио"ни янчиб ташлади  0 01:10"Рад этиш - тарихий хато бўлади" - "Барселона" Суперлигада қолади  17 00:47Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари расмийлари  5 00:27Кавани катта эҳтимол билан Манчестерда қолади  4 00:12ЛаЛига. "Барселона" - "Хетафе". Асосий таркиблар маълум!  20 23:54ЛаЛига. "Атлетико" ғалабага эришди ва пешқадамликка қайтди  7

Дежавю: Бугун Римда Туриндаги ҳолат такрорланиши мумкин Янгиликлар

Дежавю: Бугун Римда Туриндаги ҳолат такрорланиши мумкин

Аввалроқ, Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина А Серия 25-туридан ўрин олган “Лацио” – “Торино” баҳси меҳмонлар коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар ортгани туфайли ўтказилмаслигини айтганди.

Бироқ, Лига Кенгаши бугунги учрашувни белгиланган вақтда ўтказишга қарор қилди, дея хабар беради Football Italia. “Торино” навбатдаги тестдан ўтиши керак, шу туфайли ҳалигача Римга етиб келмади. Турин ҳокимияти ҳам ҳозирча жамоага шаҳардан чиқиб кетишига рухсат бермади. “Буқалар” 23 февраль куни машғулотларни тўхтатган ва жамоада COVID-19 билан касалланганлар 8 нафарни ташкил этмоқда.

Шу каби ҳолат 3-тур доирасида “Ювентус” – “Наполи” учрашувида юз берганди. Неапол ҳокимияти “Наполи”га шаҳарни тарк этишни тақиқлаганди, аммо Лига раҳбарияти мазкур учрашувни бошқа кунга кўчирмади ва неаполликларга 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёздирган эди. Қайд этиш жоиз, "Юве" ўшанда учрашув учун асосий таркибни эълон қилиб, футболчилар ва клуб ходимлари билан бирга ўйин бўйича расмий қарорни маълум муддат майдонда кутганди.

Кейинчалик эса “Наполи” баҳсни такрорий ўтказиш бўйича апелляция бериб, унда ғолиб чиқди. Ушбу ўйин 17 март куни ўтиши режалаштирилган.

Лацио

Серия А . 25-тур

02/03/2021, 21:30

-
:
-
қолдирилди

Торино

Стадион: Stadio Olimpico, Rome

Бош ҳакам: Marco Piccinini

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
02 мар 23:12:02
Пресс Секретарь
Dejavyu 2: Torino oradan ikki oy o'tib, sudda yutib chiqdi va ochkolari qaytarildi. xD
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика