

"Кета олмайман. Қандай қилиб "Барса"дан кетишим мумкин?", – деган ўйинчи.
Олдинроқ, клубларнинг ярим ҳимоячи борасида 85 млн евролик трансфер бўйича келишувга эришгани маълум қилинган эди.
Англия клуби 25 ёшли нидерландияликни мавсумлар оралиғидаги бош трансфер мақсади сифатида кўрмоқда. Каталонияликлар раҳбарияти унинг кетишига қизиқмоқда.
Де Йонгнинг ўзи "Аякс"да бирга ишлаган мураббий Эрик тен Хагга қарамай, Англия клубига ўтмоқчи эмас.
Ўйинчи яқинда Барселонадан уй харид қилди ва шаҳарда қолмоқчи. Унга Каталонияда яшаш ёқади ва у клуб учун кўп нарса қилиши мумкинлигини ҳис қилмоқда.



