Де Йонг "Барселона"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтмоқчи эмас
29 июн 2022 17:17
Янгиликлар
Де Йонг "Барселона"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтмоқчи эмас
"Барселона" ярим ҳимоячи Френки де Йонг "Манчестер Юнайтед"га ўтишни хоҳламаяпти.
24 ёшли нидерландиялик икки клубга ҳам унга барча "Барселона"дан кетишни сўраётгани ёқмаётганлигини айтди.
Қайд этиш керакки, каталонияликларга ярим ҳимоячининг ушбу ёздаги трансфери керак, сабаби шартнома шартларига кўра, клуб тўртинчи йилда унинг маошини сезиларли даражада кўтариши керак.
Де Йонг ўтган мавсум "Барселона" либосида барча мусобақаларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар