UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  3 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  0 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  7 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  15 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  11 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14

Де Хеа, жароҳатлар, "Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида - Сульшер дербидан олдинги матбуот анжуманида қатнашди Янгиликлар

Де Хеа, жароҳатлар, "Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида - Сульшер дербидан олдинги матбуот анжуманида қатнашди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Де Хеа ҳақида

"Ота бўлганингизда ҳаётингиздаги энг ажойиб ҳиссиётларни ҳис қиласиз. Унга вақт бераман ва кейинчалик бемалол қайтиши мумкин бўлади. Бу мавзу муҳокама қилинмаслиги учун бизга Испанияга учиб кетаётганлигини айтиб қўйди. Унинг қачон қайтишини билмайман, аммо бу узоқ давом этмайди.

Ҳа, қайтгандан кейин Давид карантин қоидаларига амал қилиши керак бўлади ва уни яна кутишга мажбур бўламиз. Ҳа, уни биз қўйиб юбордик, энди эса тезроқ қайтишини истаймиз.

Дин "Кристал Пэлас"га қарши яхши ўйин ўтказди ва энди у сабрсизлик билан бугунги ўйинни кутмоқда. Лига Кубогида у бундай ўйинларда қатнашиб бўлган".

Жароҳатлар ҳақида

"Баҳсгача яна бир-икки нафар футболчимизнинг сафга қайтишини кутяпмиз. "Кристал Пэлас"га қарши баҳсни ўтказиб юборган футболчилар борасида бирор нима дея олмайман. Агарда кимдир таркибга қайтмаса, яна шундай таркиб билан ўйнашимиз мумкин.

Виктор билан барчаси жойида. Ўтган баҳсда у захира ўриндиғида бўлганди. Бироқ Поль ўйинга тайёр бўлади, деб ўйламайман"

"Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида

"Бу борада хавотирга тушмаяпман. Чунки "Манчестер Юнайтед"даги ишларни назорат қила оламан. Жамоалар ўртасида фарқ жуда катта. Айни дамда улар биздан юқорида бўлиб туришибди.

АПЛда сен ғалабага лойиқ бўлмасанг, рақиблар хато қилишмайди. Бундай ўйинларга ижобий кайфият билан қараш керак. Ҳар бир ўйинда биз рақибларга жуда катта прессинг қўллаяпмиз. 3-4 ҳафта олдин ҳимояда муаммолар бор эди, ҳозир эса гол уришга қийналяпмиз".

Катта ўйинларга эътибор ҳақида

"Бу ҳолатни кўриб чиқдик. Ҳар бир ўйинда прессингга юқори эътибор қаратяпмиз. Ўтган мавсумда эса қарши ҳужумларни афзал кўргандик. Ушбу мавсумда эса буларга бироз ижобий ёндашяпмиз. Аммо ўйинлар оғир ўтмоқда.

Ёмон жисмоний ҳолат ҳақида

"Бу ҳар бир футболчига бериладиган савол. Голсиз ҳафта ўтказдик. Аммо сиз айтганчалик ёмон ҳолатда эмасмиз. "Саутгемптон"га 9та, "Реал Сосьедад"га 4та гол урдик.

Футболчиларнинг ҳолати ёмон деган фикрга қўшилмайман. Ўтган 0:0 ҳисобидаги уч ўйинда футболчилар ёнишмади. Бироқ футболчиларнинг ҳолати унчалик ёмон эмас".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика