

Учрашувнинг 30-дақиқасида "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Родри боши билан берган зарбаси орқали ҳисобни очди. Унга пасни Де Брюйне етказиб берганди.
26 ёшли бельгиялик учун бу ушбу мавсум АПЛдаги 16-ассистентлик сифатида қайд этилди.
Олдинги мавсумни ҳисобга олмасак де Брюйне ўтган 4 мавсумнинг учтасида 16тадан кўп ассистентликни қайд этмоқда.
2016/17 йилги мавсумда у гол+пас тизимида 18 (16+2) очко жамғарганди ва бу натижа унинг учун энг яхшиси бўлиб турибди.



