Де Брюйне жароҳат олди. "Арсенал"га қарши баҳсда ўйнаши сўроқ остида

Narzulla Saydullayev
13 окт 2020, 15:41
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне яқин вақтида Бельгия терма жамоасига ёрдам бера олмайди.

Футболчи жароҳат туфайли терма жамоа ихтиёрини тарк этди. Де Брюйне Миллатлар лигаси доирасида Англияга қарши баҳснинг (1:2) иккинчи таймида алмаштирилганди. Унинг "Арсенал" билан ўйинда иштирок этиши ҳам сўроқ остида.

"Кевин жароҳат олди демаган бўлардим. Менимча у ниманидир сезди холос. Бу шунчаки эҳтиёт чораси бўлди", – дейди Бельгия устози Роберто Мартинес.

Футболчи Исландияга қарши баҳсга қадар барибир тиклана олмасди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk