Де Брёйне: “Сити”да босимдан ҳам роҳатланиш лозим”
28 фев 2019 20:09
Янгиликлар
Де Брёйне: “Сити”да босимдан ҳам роҳатланиш лозим”
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйненинг айтишича, жамоадошлари ортиқча босим туфайли ўзларини майдонда ноқулай ҳис қилмасликлари лозим.
“Биз фақат ўзимизга қарашимиз лозим. Тақвимимиз зич, шунга қарамай “Манчестер Сити” ўзи иштирок этаётган барча турнирларда иштирокини давом эттирмоқда. Биз яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонаяпмиз. Шу руҳда давом этишимиз жудаям муҳим. Агар “Сити”га ўтсангу, сенга ва жамоага бўлаётган турли босимдан роҳат олмасанг, яхшиси жамоадан кетиш лозим”, дея Де Брёйненинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.
Жорий мавсумда «Манчестер Сити» Англия Лига кубогида ғолиб чиқди. Айни пайтда “шаҳарликлар” Англия Премьер Лигаси, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигасида юришларини давом эттиришмоқда.
Фикрлар