UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  50 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  3 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  16 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  1 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2

Давронбек Нурматов: “Об-ҳаво майдон сифатига салбий таъсир ўтказа олмайди” Янгиликлар

Давронбек Нурматов: “Об-ҳаво майдон сифатига салбий таъсир ўтказа олмайди”

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Кубоги финал учрашувида тошкентлик “қалдирғочлар” ҳамшаҳарлари “темирйўлчилар” билан тўқнаш келадилар.

Биз муҳим баҳсдан аввал “Бунёдкор” стадиони директор ўринбосари Давронбек Нурматов билан учрашдик ва баъзи саволларимизга жавоб олдик.

- Ўйинга кириш бепул деб эълон қилинди. Аммо, кўпчиликни қизиқтираётган ҳолат бу – финал учрашувига кириш ва трибуналарда жой эгаллаш жараёни қандай бўлади?
Дарҳақиқат ушбу учрашувга кириш бепул. Ўйинга бепул чипталар чиқарилган. Чипталарни ЎФФ ва “Бунёдкор” стадиони маъмурияти тарқатди. Қўлида чиптаси бор мухлис муаммосиз стадионга кириши ва унда кўрсатилган жойга ўтириши мумкин бўлади.

– Ҳар икки жамоа фан-клуб аъзоларичи? Улар қайси секторлардан ўрин эгаллашади?
“Бунёдкор” футбол клуби мухлислари 3 А секторга жойлашишса, “темирйўлчилар” фан-клуби аъзолари 3 F сектордан ўрин эгаллайди.

– Кўплаб мухлисларга майдон ҳолати қизиқ? Мавсум ортда қолди ва стадион чими яна бир муҳим ўйинга қанчалик тайёр?
Майдон ажойиб ҳолатда. Чим барча халқаро талабларга жавоб беради. Мамлакат кубоги финал учрашувидан аввал қўшимча чора-тадбирлар кўрилди. Махсус дорилаш, ўриш ишлари олиб борилди.

– Ноябрь ойи охири ва декабрь ойининг дастлабки кунлари ёғингарчиликларга бой бўлмоқда. Бу майдон сифатига таъсир ўтказмайдими?
Об-ҳаво қандай бўлмасин, бу майдон сифатига салбий таъсир ўтказмайди. Дренаж тизими мавжуд, иситиш тизими ишлаб турибди. Бу борада хавотир олмасак ҳам бўлади.

– Стадионда мухлисларга қандай қулайликлар яратилади ва қандай хизматлар таклиф қилинади?
Буфет, бар ва ресторанлар мухлисларимиз учун ишлаб туради. Хоҳловчилар иссиқ кофе ва бошқа ичимликларни бемалол харид қилишлари мумкин бўлади.

– Финал “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувидан нималар кутяпсиз?
– Финал учрашуви ҳеч қачон зерикарли ўтмайди. Бу дерби! Албатта, бу сафар ҳам курашларга бой, томошабоп ўйин кутяпман. Умид қиламанки, узоқ вақт эсда қоладиган вазиятларга, голлар бой ўйин бўлади. Албатта, севимли жамоамиз “Бунёдкор”га омад тилайман.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика