Даврон Жўрақулов: “Жорий мавсум фаолиятимдаги унутилмас йил бўлиб қолади”
25 июл 2016 13:51
Янгиликлар
Даврон Жўрақулов: “Жорий мавсум фаолиятимдаги унутилмас йил бўлиб қолади”
Ўтган йили биринчи лигада “УзДонгЖу” шарафини ҳимоя қилган Даврон Жўрақулов жорий мавсум олий лига дебютанти “Обод” таркибидан ўрин олди.
25 ёшли дарвозабоннинг харакатлари клуб хўжайинларини қизиқтириб қўйгани сабабли Жўрақулов тошкентликлар сафидан ўрин олди. Бу йил олий лигада илк мавсумини ўтказаётган иқтидорли посбон давралар оралиғида жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Эндиликда у “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.
- Даврон, “Андижон” йиғинида иштирок этаётганингиздан хабаримиз бор. Айтингчи кейинги тақдирингиз ойдинлашиб қолдими?
- Ҳа, “Обод” билан ҳамкорликни тўхтатдик ва эндиликда ўзим туғилиб ўсган Андижон вилоятининг бош жамоасида ўйнайдиган бўлдим. Шу кунларда “бургутлар” билан янги шартномага имзо чекаман.
- “Обод”ни қисқа муддат ичида тарк этишингиз аввалига ҳаёлингизга ҳм келмаганмиди? Умуман жамоа билан хайрлашишингизни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
- Чиндан ҳам “Обод”га жиддий мақсадлар билан боргандим. У ерда ишларим ёмон кечмаётганди. Аста-секин олий лигада дебют учрашувимни ўтказиб, катта футбол ҳавосига мослашиб бораётгандим. Бироқ, кейинчалик жамоада бош мураббий ўзгарди. Негадир, Александр Мочиновнинг менга бўлган ишончи пасая бошлади. Ёки менга шундай туюлгандир. Кимни ўйнатишни аввало мураббий ҳал қилади. Шу боис ўзимни бошқа жамоада синаб кўришга аҳд қилдим.
- Билишимизча, “Обод” хўжайинларига ўйинингиз жуда ҳам маъқул келар экан. Жамоага бориб қолишингизда ҳам клуб раҳбариятининг роли катта бўлган экан. Наҳотки улар ҳам сизни “Обод”да олиб қолишга харакат қилмаган бўлса?
-Дарҳақиқат, “Обод” клуби президентининг тавсияси ва клубнинг иқтидорли мураббийи Бобур Зуҳриддиновнинг таклифига биноан жамоа сафига бориб қўшилгандим. Уларнинг менга бўлган ишончи юқор эди. Лекин бир нарса тўғри тушуниш керакки, ҳозир натижага Мочинов жавобгар. Шунинг учун майдонга кимни тушуришни унинг ўзи ҳал қилади. Агарда бош мураббий истамаса, у ерда вақт ўтказиб юришдан наф йўқ деб билдим. Ҳар бир мураббийнинг ўз фалсафаси бўлгани каби, балки мен янги мураббийнинг қарашларига мос тушмагандирман. Бундан сира хафа бўлганим йўқ.
- Кетиш ҳақида клуб раҳбарияти билан гаплашган бўлсангиз керак?
- Ха, бошлиқлар билан гаплашганимда, улар менга омад тилашди ва қайсидир жамоага ўтишимга қаршилик кўрсатмади. Фурсатдан фойдаланиб, уларга миннатдорчилик билдираман.
- “Обод”даги ярим йиллик фаолиятингиз қандай ўтди?
- Жамоани илиқ хотиралар билан тарк этдим дея оламан. Фаолиятимда катта бурилиш ясаган жамоа бўлиб қолади. Катта футболга айнан шу ерда қадам ташладим. У ердаги муҳит ва ажойиб коллективга гап бўлиши мумкин эмас. Клуб раҳбарияти ва Бобур Зуҳриддинов мени ажойиб тарзда қўллаб-қувватлади ва етарлича ишонч билдирди. Мен ҳам ўз навбатида бундан унумли фойдаланиб қолишга харакат қилдим. Жорий мавсум фаолиятимдаги унутилмас йилга айланиб қолади.
- Шу ўринда олий лигадаги дебют ўйинингизни эслаб ўтсак?
- Элитадаги дастлабки ўтказган учрашувим сафарда “Насаф”га қарши кечди. 85-дақиқада майдонга тушгандим. Унгача 1:0 ҳисобида имкониятни бой бераётгандик. Мураббийлар таваккалига мени туширишга қарор қилишганди. Афсуски якунда 1:0 ҳисоби сақланиб қолганди. Табиийки ҳаяжон босган.
- “Андижон”га қайтишиз қандай амалга ошди?
- Биринчи давра тугаши арафасида таклиф бўлди. Бундан очиғи хурсандман. Энди бор кучим билан жамоага ёрдам беришга харакат қиламан. Муҳими мураббийлар ишонч билдиришса бас.
- Жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?
- Яхши. Киришиб кета олдим. Бошида ҳаяжон бўлди. Аммо кейинчалик мослашиб кеттим. Футболчилар яхши қабул қилди. Хусусан жамоа сардори Иброҳим Отахонов янги муҳитга кўникиб кетишимда ёрдам бермоқда. Ҳозирча бу ерда менга ҳамма нарса ёқмоқда.
- “Андижон”да асосий таркибда ўйнашингиз учун сизни жиддий рақобат кутиб турибди. Буни ўзингиз ҳам яхши ҳис қилаётган бўлсангиз керак?
- Ҳа, фикрингизга тўлиқ қўшиламан. Бошланғич таркибдан ўрин эгаллаш осон кечмайди. Соф рақобатдан сира чўчимайман. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Агарда мураббийлар ишонч билдиришса, уни оқлашга харакат қиламан.
- Хуршид Ходжаев ва Акмал Турсунбоев ҳақида фикрингиз қандай?
- Ҳар икки дарвозабоннинг ҳам келажаги порлоқ деган бўлардим. Улар билан бирга машғулотда ишлаш менга ёқмоқда. Бир-биримизни хурмат қиламиз ва ёрдам берамиз. Муҳими аҳиллик бор.
- Йиғин давомида мураббийлар сизга қанчалик ишонч билдиришмоқда?
- Ёмон эмас. Маълум сабабларга кўра, назорат ўйинларида иштирок эта олмадим. Нима учун? Келинг буниси сир бўла қолсин. Бу холат менга сира таъсир ўтказаётгани йўқ. Аксинча ўз устимда янада кўпроқ ишлашга ундамоқда.
- Нима учун айнан дарвозабонликни танлагансиз?
- Чунки ёшлигимда менга ушбу позицияда ўйнаш ёқарди. Шунинг учун дарвоза туришни маъқул топганман.
- Қайси посбонларнинг ўйинига хавас қиласиз?
- Европадан Икер Касильяснинг харакатларини диққат билан кузатаман. Ўзимиздан эса Игнатий Нестеровнинг ўйинига хурматим баланд.
- Суҳбатимиз сўнггида футболдаги биринчи устозингизни эслаб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўларди.
- Албатта. Биринчи мураббийим Эргаш ака Турсунов бўлади. У кишидан жуда ҳам миннатдорман. Шу даражага чиқишимда катта ҳисса қўшди. Эргаш акани қўли остида аввалига шаҳардаги 27-мактабда ва кейинчалик “Ёшлик” стадионида шуғулланганман.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Фикрлар