UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  329 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Даврон Ҳошимов Евро-2020 ва миллий жамоа ҳақидаги саволларга жавоб берди Янгиликлар

Даврон Ҳошимов Евро-2020 ва миллий жамоа ҳақидаги саволларга жавоб берди

Бироз аввал пойтахтдаги "Тўқимачи" ўйингоҳида ўтказилган назорат баҳсида Қаршининг "Насаф" жамоаси Наманган "Навбаҳор" клубини мағлуб қилди (2:1).

Биз ўйиндан кейин майдонда ҳақиқий жангчига айланадиган "Навбаҳор" ҳимоячиси Давронбек Ҳошимовнинг айни кунларда "тренд"да бўлиб турган саволларга жавобини олдик.

— Европа чемпионатида  қайси жамоага мухлислик қиласиз?

— Германия терма жамоасига ишқибозлик қиламан. Ўйлайманки, Йоахим Лёв шогирдлари турнир сўнггида чемпионликни тантана қилишади. 

— Ўзбекистон терма жамоасини бир-биридан муҳим 2 ўйин кутиб турибди. Қандай натижа кутяпсиз?

— Фақат ғалаба. Тўғри, Саудия Арабистонига қарши ўйин қийин бўлади. Лекин, биз йигитларга ишонамиз, уларни буни уддалашади.

— Сиз ўйнайдиган нуқтада Сигапур билан ўйинни асосий таркибда бошлаган Алиқулов жароҳатланди. Кейин "Пахтакор" вакили Ҳожиакбар Алижонов майдонга тушди. Мана шу нуқтада терма жамоага даъвогарлардан яна кимларни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

— АГМКда ўйнаётган Дилшод Аҳмадалиев жуда кучли футболчи. Бугун бизга қарши ўйнаган "Насаф" футболчиси Дилшод Саитов ҳам ундан қолишмайди. Лекин, барчамиз мураббийнинг қарорини ҳурмат қиламиз ва у ишонч билдирса, майдонда боримизни беришга тайёрмиз. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика