UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  2 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  4 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  13 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  11 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  14 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  10 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  76 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3

Даврон Файзиев : “Йигитларимизнинг иродаси ва мухлисларнинг ишончи сабаб ғалаба қозондик” Янгиликлар

Даврон Файзиев : “Йигитларимизнинг иродаси ва мухлисларнинг ишончи сабаб ғалаба қозондик”

Жиззахнинг “Сўғдиёна ” жамоаси бугун ўз майдонида “Олмалиқ” клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош  мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Авваламбор, барча ватандошларимизни кириб келаётган “Наврўз” байрами  билан табриклаймиз. Бизни жиддий рақиб кутаётганини билар эдик. Бу рақибга қарши максимал даражада тайёргарлик қилдик. Охирги дақиқаларгача мухлислар бизга ишонгани учун раҳмат айтаман.

Бугунги ўйинда ўйлайманки мухлисларимизни ишончини оз бўлсада ишончини қозона олдик. Бу йилги ўйинлар ҳамма жамоада ҳам қизиқ тус олмоқда. Бугунги баҳсда йигитларимизда ҳаяжон яққол сезилиб турди. Учрашув давомида йигитларимиз биринчи марта ўз ўйида мухлислар қаршисида ўйингани боис уларни ҳаяжон тарк этмади.

“Олмалиқ” жамоаси кўпроқ стандарт вазиятларда фойдаланади ва Виктор Кумиковни кўп йиллар давомида таниганим боис унинг ҳар бир вазиятдан максимал фойдаланишини билардим. Футбол хатосиз бўлмайди. Бугун йигитларнинг иродаси, меҳнати, мухлисларнинг олқиши бу ҳаммаси қўшилиб ажойиб ғалабага олиб келди.

Олдимизда 26 март куни “Орол” жамоаси билан Ўзбекистон кубогида  ўз майдонимиздаги ўйинимиз бор. 30 март куни эса 4-турда “Насаф” билан меҳмонда ўйнаймиз. Биз шу жамоаларга қарши тайёргарликни бошлаймиз",  - дейди Файзиев.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика