UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  6 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:4 (матнли трансляция)  4 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  27 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2

Даврон Файзиев: "Вазият қандайдир даҳшатли тушга ўхшайди" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Вазият қандайдир даҳшатли тушга ўхшайди"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ҳозир бирон сўз айтишга куч топиш қийин бўлаяпти. Вазият қандайдир бир даҳшатли тушга ўхшайди. Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун кураш олиб борди, мақсад 3 очкога қаратилганди. Ўз хатоларимиз эвазига жазоландик. 2:0 ютиб туриб якунда 2:3 ҳисобида ютқаздик. Футболчилар олдинроқ хотиржамликка берилишди. Футбол 90 дақиқа ўйналишига яна бир бор исбот. Биз охиригача курашиш ҳақида кўрсатма бергандик.

- Санъат Шиховнинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?

- Унда чарчоқ аломатлари кўзга ташланди. Шунингдек Шиховда озроқ жароҳат ҳам бор эди. Шу сабабдан уни алмаштирдик, акс холда режада Шиховни алмаштириш йўқ эди. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳақида ҳам ҳозир бирон гап айтиш қийин.

- Ўйин 2:2 бўлиб турган вақтда Илҳомжон Ваҳобовни туширдингиз. Бу вазиятда ҳужумчини ўйинга ташлаган яхши эмасмиди?

- Захирамизда ҳужумчининг ўзи йўқ эди. Масалан Анвар Ҳожимирзаев ўйинга тайёр эмас. Муроджон Комиловни "Сурхон"нинг баланд бўйли ҳимоячиларига қарши туширишни билмадим. Ҳозир ютқазганда "мумкин эди" қабилидаги гаплар кўпаяди.

74-дақиқада бундай узоқ масофадан гол ўтказвориш жамоани кайфиятига таъсир қилади. Рақибга эса бу мотивация. Менимча, 2:0 жуда ёмон ҳисоб. Кетма-кет иккинчи ўйинда аламли мағлубиятга учрамоқдамиз.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика