UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  0 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна"нинг янги мавсум учун таркиби 60 фоизга аниқ" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна"нинг янги мавсум учун таркиби 60 фоизга аниқ"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Даврон Файзиев "Бухоро"га қарши ўтган баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Иккинчи йиғиндаги охирги назорат учрашувини ўтказдик. Биринчи бўлимдан кўнглим тўлди. Иккинчи бўлимда асосан ёшлар майдонга тушишди. Элёр Орифов, Иззатилла Абдуллаев ва Суннатилла Мамадалиев каби футболчилар "Бухоро" билан баҳсда иштирок эта олишмади. Улар тиббий кўрикдан қайтадан ўтишлари керак.

Ёшлар баҳс охирида бироз тажрибасизлик қилишди ва гол ўтказиб юбордик.

Учинчи йиғинимиз Тошкентда 24 февраль куни бошланади. 8 мартгача шу ерда бўламиз. Сабаби олий лиганинг дастлабки 2та ўйинимизни ҳам Тошкентда Ўзбекистон чемпиони ва вице-чемпионига қарши ўйнаймиз.

"Бунёдкор" ва "Локомотив" ОЧЛ доирасида ўйин ўтказишади. Уларнинг ўйинларини кузатамиз ва таҳлил қиламиз. Халқаро мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган иккала жамоамизни ҳам қўллаб қувватлаймиз. Уларда бизга нисбатан ўйин амалиёти кўпроқ бўлиши турган гап. Биз ҳам қараб турмаймиз ва муносиб тайёргарлик кўришга уринамиз.

"Машъал" билан ўйин бекор қилинди. Сабаби биз улар билан табиий майдонда ўйнамоқчи эдик. Об-ҳаво ноқулай келгани учун баҳсни бекор қилишга мажбур бўлдик. Учинчи йиғинда биринчи лиганинг "Цементчи" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз аниқ.

Таркибимиз 60 фоизга аниқ бўлди дейишим мумкин. Бугун биринчи бўлимда тушганлар жамоада қолишлари аниқ, иккинчи таймда ўйнаганларнинг тақдири эса ҳозирча номаълум. Уларнинг учинчи йиғиндаги ҳаракатларига қараб шартнома таклиф қиламиз ёки хайрлашамиз, - дейди Даврон Файзиев. 


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика