UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  49 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  16 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44

Даврон Файзиев: "Сингапурни аутсайдерлар қаторига қўшишингиз мумкин, аммо..." Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Сингапурни аутсайдерлар қаторига қўшишингиз мумкин, аммо..."

Таниқли шарҳловчи, ЎФА матбуот ва медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев Сингапурга қарши баҳсдан олдин ушбу учрашув ҳақида сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўзбекистон терма жамоасини қийин баҳс кутиб турибди. Биринчи турдаги мағлубият сабаб энди очко йўқотмаслик керак. Сингапурга қарши баҳс қандай кечади деб ўйлаяпсиз?

- Биринчи навбатда хоҳлардимики, футболчилар 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг худди Яманга қарши баҳс бўлмагандек, аввалги кайфият билан майдонга тушишсин. Чунки Сингапур авваллари кучли жамоа бўлмагани сабаб футболчиларни бироз чалғитиб қўйиши мумкин, бироқ Вадим Абрамовнинг кучли жиҳатини ҳамма яхши билади. У футболчиларнинг рухиятига кучли таъсир кўрсатади. Сингапурни аутсайдерлар қаторига қўшишингиз мумкин, аммо аслида жамоа нормал даражада ўйнаяпти. Вадим Абрамов йигитларни рухан тўғри ёндоштира олиши керак.

- Сингапур дастлабки иккита турда 2тадан гол уришга муваффақ бўлди. Рақибнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Уларнинг ўйинини чуқур таҳлил қилиб бера олмайман, чунки Сингапурнинг баҳсларини мунтазам томоша қилаётганим йўқ. Бунинг устига битта-иккита ўйиндан хулоса чиқариб бўлмайди. Бу аввалги Сингапур эмас. Аслида мамлакатнинг ўзига назар ташласак, улар максимал даражада юқорига интилишмоқда. Технология, интизом, замонавийлик... Худди шу нарсани футболда кўряпмиз. Янгича ёндашув, замонавий жамоа. Тўғри бу ерда талантлар кўп эмас, бироқ улар ён-атрофдаги иқтидорларни излаб топиб, тарбиялашмоқда. Ҳозирги кунда жамоа замонавий ва тартибли кўринишга келган. Бироқ Ўзбекистон даража жиҳатдан кучли ва навбатдаги баҳсда шу даражани кўрсатиб бериши керак.

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоа учун чартер рейс ташкил қилди. Бундан наф борми?

- Агарда шу чартер рейс бўлмаганда Сингапурга 7 соатда эмас, тахминан 13-14 соатда етиб келган бўлардик. Тикланиш ва шунга ўхшаш жараёнлар қийин кечган бўларди. Чартерда эса футболчилар дам олиб, ухлаб, эркин келишмоқда.

- Абрамов ҳақида тўхталсак. Унинг услубини тажовузкор дея оласизми?

- Тажовузкормаску... Тажовузкор деганда кўз олдимга "Атлетико" келади. Умуман бўшлиқ қолдирмайдиган, кескин ўйнайдиган жамоа. "Сити"? "Шаҳарликлар"ни фақат ҳужумда тажовузкор дейиш мумкин, бироқ инглизлар ва Абрамов жамоаси Мадрид клуби каби суякка-суяк ўйнамайди. "Атлетико" прессинг ва тўпни эгаллашда ҳам жуда фаол. 

- Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари билан бирга Сингапурга учяпсиз. Йигитларнинг кайфияти ҳақида нима дея оласиз?

- Кайфият тушкун эмас, бироқ хаддан ташқари ишонч ҳам зарарга ишлаши мумкин. Умид қиламанки бу нарса йўқ. Вадим Абрамов бу ҳақида матбуот анжуманида гапирган эди. Футболчиларга ҳам айтганига ишончим комил. Сингапур Яманга нисбатан тартиблироқ, бунинг устига тропик иқлимда ўйналади. Бу жамоага жиддий тайёргарлик кўриш керак.

- Сўнгги савол. Самолётда учишдан қўрқасизми. Ҳозиргина камарни тақиб олганингизга шу саволни беришга қарор қилдим.

- Шунчаки камар тақиш кераклигини кўрсатувчи чироқ ёнди (кулиб). Мен ҳам Сингапур каби тартибли бўлишга ҳаракат қиляпман, бунинг устига қўниш вақти бўлди. Бу пайтда камарларни тақиш лозим. Умуман олганда самолётдан умуман қўрқмайдиган инсонни учратмаганману, қўрқиш даражам бошқаларникидан баланд эмас дея оламан. Хотиржамман.

Рейтинг: +95   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика