UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  0 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  22 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  5 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  21 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  24 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  14 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  1 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10

Даврон Файзиев: "Қизилқум" "чақилмас ёнғоқ" тоифасидаги жамоа саналади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Қизилқум" "чақилмас ёнғоқ" тоифасидаги жамоа саналади"

«Сўғдиёна»-«Қизилқум» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев ва дарвозабон Михаил Спиридоновлар иштирок этишди.

— Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаганимиз анча яхши бўлди. Бундан кейин бизда ортга йўл йўқ, биринчи даврада йўл қўйган ҳатоларимизни такрорланмаслигига бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳисоб бундай йирик кўриниш олишини ростини айтсам кутмагандим. «Қизилқум» жамоаси «чақилмас ёнғоқ» тоифасидаги жамоалар қаторига киради. Ҳар қандай рақибга кутилмаган «совға»лар ҳадя қила оладиган жамоа.

— Жамоага янги таклиф этилган ўйинчилар ҳақида тўҳталсангиз…

— Ўзларингиз бугунги ўйинни кузатдингиз. Бугун асосий таркибимизда тўрт нафар янги футболчи майдонга тушди. Александр Клецковни барча яхши танийди. Унинг маҳорати бизга асқотади деб ўйлайман. Иззат Ғаниев «Қўқон-1912″ жамоасидан, Ислом Исоқжонов «Олмалиқ»дан, Қаҳрамон Боҳодиров — бу футболчи Жиззахдан. «Машъал» жамоаси билан шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганлиги билан уни дарҳол жамоамизга таклиф этдик. Ўйлайманку янги футболчиларнинг барчаси бугун ёмон ўйин кўрсатишмади. Шунингдек, Хуршид Мухторов — «Локомотив» жамоасидан таклиф этилган футболчи, бугун майдонда ҳаракат қилмади.

— Михаил Спиридоновга савол: Стадион ёритгичлари дарвозабонларга таъсир кўрсатмадими?

— Йўқ асло. Прожекторлар анча баландда жойлашганлигини инобатга оладиган бўлсак, улар майдонни аъло даражада ёритди. Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, мураббийларимиз рақиб ҳақида бизга етарлича маълумотлар беришиб, улар билан қандай ўйнашлигимиз кераклиги ҳақида тушунтиришганди. Ваҳобовни ҳимоячиларимиз бир бора эътибордан четда қолдиришда ва у бу ҳатодан унумли фойдаланиб гол киритди. Танаффусда ечиниш хонасида дарҳол ювиниб олдик. Бу эса бизга иккинчи бўлимда янаям яхшироқ ҳаракат қилишимизга ёрдам берди.  Ҳисоб бнданда йирик кўриниш олиши мумкин эди, ҳужумчиларимиз ўша 4-5 голли вазиятларни голга айлантира олишганида. Кейинги ўйинларда янаям яхшироқ ҳаракат қиламиз. Жамоаги таклиф этилган янги футболчиларнинг барчаси бугун ўйинга мослашиб кета олишди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика