UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  8 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Даврон Файзиев: "Майдон ҳолатини мағлубиятга сабаб сифатида кўрсатмаган бўлардим" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Майдон ҳолатини мағлубиятга сабаб сифатида кўрсатмаган бўлардим"

Суперлига навбатдаги турида "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилди (0:2).




Ушбу учрашувдан сўнг мезбонлар катта мураббийи Даврон Файзиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугун турнир жадвалидаги иккита ёнма-ён турган жамоалар ўзаро тўқнаш келишди. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. Ҳимояда йўл қўйган қўпол хатоларимиз рақибнинг фойдасига ишлади. Ўйлайманки, кейинги турларда йўқотилган очколарни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Иккинчи давранинг дастлабки турларини мағлубият билан бошлаш аламли албатта. Йигитлар вазиятни тушуниб турибди. Биринчи даврадаги ўйинимизни, ғалабаларни қайтаришимиз керак. Эртадан бошлаб кейинги ўйинга футболчиларимизни тайёрлашни бошлаймиз.

Биринчи таймда  вазиятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса рақибимиз бизни хатоларимиздан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди ва қайсидир маънода бунга эришди. Иккинчи бўлимда яққол голли вазият ярата олмадик. Бугун биринчи бўлиб биз гол урганимизда бошқача бўларди. 

Майдонга жавобгар шахслар бор, давлат имтихонлари ўтказилгани сабаб шунақа бўлиб қолди. Бу майдонда кеча машғулот ўтказдик. Майдон холатини мағлубиятга баҳона сифатида рўкач қилиш нотўғри бўлади, чунки ҳар икки жамоа ҳам мана шу майдонда ҳаракат қилди. Давлат қабул қилган қарорга биз қарши чиқа олмаймиз. Бу баҳона бўла олмайди. 

Марказлашган чемпионатда битта ҳужумчи билан ҳаракат қилдик, бунгача уйдаги барча учрашувларда иккита ҳужумчи билан ўйнаётган эдик. Ўйин қандай натижа билан тугашини олдиндан билмайсиз. Уйда кўпроқ ҳужумкор ўйнаймиз. Мағлубиятни тан олиш ҳам мардлик ҳисобланади. Футбол шундай ўйин кимдир ғалаба қозонади, кимдир ютқазади. Ҳали олдинда 11 та тур ўйинлари бор , ўйлайманки йўқотилган очколарни ўз жойига қўйишга улгурамиз",- дейди Даврон Файзиев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика