UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  5 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  7 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  9 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35

Даврон Файзиев: “Мағлубиятга учрайдиган ўйин эмас эди” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Мағлубиятга учрайдиган ўйин эмас эди”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун муваффақиятсиз якун топган Саудия Арабистонига қарши учрашувдан сўнг ЎФА матбуот ва медиа департаменти бошлиғи Даврон Файзиев ҳам муносабатини билдириб ўтди.

- Таблода акс этиб турган 2-3 ҳисоби бугунги терма жамоамиз намойиш этган ўйинга мос бўлдими? Умуман натижани адолатли десак бўладими?
- Натижа баҳсга у қадар мос бўлмади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бутун устунлик билан ҳаракат қилди. Вазиятлар ҳам кўп бўлди. Ҳакамнинг ҳам айрим қарорлари тушунарсиз бўлди. Бутун учрашув давомида катта устунлик қилган жамоа, оҳирги дақиқаларда рикошетдан гол ўтказиб юборса руҳий тушкунликка тушиб қолади. Голдан сўнг концентрация йўқотилди. Ҳаммаси рақибнинг иккинчи голидан сўнг ўзгариб кетди. 85-дақиқагача Ўзбекистон саудияликларга асло имконият қолдирмади. Иккинчи бўлимда улар деярли хавфли вазият юзага келтирмади. Биргина зарбасини айтмаганда, ўшанда ҳам Элдор Суюнов қутқарди.

- Вадим Абрамов ҳар қандай рақибга услубини ўзгартирмайди. Балки, бугун сўнгги дақиқаларда бироз эҳтиёткорликни ўйлаш керакмиди..
- Тўғри. 86-дақиқагача ҳаммаси яхши йўлга қўйилаётган эди. Агар, рикошет бўлмаганида ҳимояга ётиб тўғри қилган бўлар эдик дейишимиз мумкин. Мағлубиятга учрайдиган ўйин эмасди. Энг камида дурангга лойиқ бўлиб тургандик.



- Энди Саудияни сафарда мағлуб этишимиз керак бўлади...
- Тўртта ўйин қолди. Биласиз биз доим ҳам осон чиқмаймиз гуруҳдан, ўзимизни қийнаб, қийналиб учинчи босқичга чиқамиз.

- Бизни ғалабадан 10 дақиқа ажратиб турганди. Бешинчи ҳимоячини тушириб тактикани ўзгартириш пайти эмасмиди? Яни Одил Аҳмедовни олдинга чиқариб...Тўғри, сиз мураббийнинг ишига аралаша олмайсиз, шундай бўлсада ўзингизни муносабатингизни билдирсангиз.
- Менимча ҳимояга ётиб олиш хато қарор ҳисобланарди. Мудофаага қайтиб ютқазгандан кўра ҳужумкор ўйин намойиш этганимиз мухлисларга ҳам манзур келарди.

- Рақиб махорат ва тажриба эвазига ғалаба қозондими?
- Класс бўйича ютқаздик деб ўйламайман. Бизнинг футболчилар анчагина махорат бобида устун кўринди. Рақиб кучли ирода ҳисобига ғалабани тантана қилди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика